Иқтисодиёт

«Ўзбекнефтгаз» 2023 йилда 32,3 млрд куб метр газ қазиб олишни режалаштирмоқда.
21 август 2023, 14:56

«Ўзбекнефтгаз» 2023 йилда 32,3 млрд куб метр газ қазиб олишни режалаштирмоқда.

Ўзбекистондаги энг йирик газ ишлаб чиқарувчи «Ўзбекнефтгаз» 2023 йил учун газ қазиб олиш прогнозини пасайтириш бўйича ўз прогнозларини қайта кўриб чиқди. Захираларнинг қисқариши ҳисобига ишлаб чиқариў ҳажми 32,3 млрд куб метрга етиши кутилмоқда.

Президент қонунчиликни ЖСТ келишувларига уйғунлаштиришга қаратилган ўзгартиришларни тасдиқлади
21 август 2023, 11:07 1

Президент қонунчиликни ЖСТ келишувларига уйғунлаштиришга қаратилган ўзгартиришларни тасдиқлади

Ўзбекистон қонунчилиги ЖСТ келишувларига мувофиқлаштирилмоқда. Президент 2025 йилдан импорт дорилар ва тиббий буюмларни божхона расмийлаштирувидан ўтказишда йиғимларни бекор қилиш, товарларни давлат тилида маркировкалаш тартибига ўзгартириш киритиш ва бошқаларни назарда тутувчи фармонни имзолади.

Ўзбекистондаги кўчмас мулк тарихини энди онлайн тарзда текшириш мумкин
18 август 2023, 18:53

Ўзбекистондаги кўчмас мулк тарихини энди онлайн тарзда текшириш мумкин

Кўчмас мулк тарихи тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш давлат хизматидан эндиликда ДХМлар, ЯИДХП ёки davreestr.uz сайти орқали фойдаланиш мумкин бўлади. Хизмат нархи — БҲМнинг 0,5 баравари.

«Солиқ тўламаган тадбиркорлар бизга дўст эмас» — Шавкат Мирзиёев
18 август 2023, 17:40

«Солиқ тўламаган тадбиркорлар бизга дўст эмас» — Шавкат Мирзиёев

Президент Ўзбекистонда «хуфиёна иқтисодиёт» улушини 40 фоиздан ортиқ деб баҳолади. Бу кўрсаткични камайтириш учун тадбиркорларни ҳалол ва очиқ ишлашга чақирди. «Солиқ тўламайдиган тадбиркорлар бизга дўст эмас, у ҳам иқтисодиётимизга, ҳам бизга душман», — деди у.

Тадбиркорлардан камерал назоратда ҳужжат тақдим этиши ва солиқ идорасига бориши талаб этилмайдиган бўлди
18 август 2023, 15:59

Тадбиркорлардан камерал назоратда ҳужжат тақдим этиши ва солиқ идорасига бориши талаб этилмайдиган бўлди

Президент камерал назорат тўлақонли солиқ текширувига айланиб кетганини билдирди. Эндиликда назорат вақтида тадбиркордан қўшимча ҳужжатлар талаб қилиш ёки уни солиқ идорасига чақириш тақиқланади. Тадбиркорлар солиқ органлари ходимлари ишини янги платформа орқали баҳолайди, — деди давлат раҳбари.

Президент: Tax Gap амалиёти ва ҚҚС гувоҳномасини тўхтатиб туриш бекор қилинади
18 август 2023, 14:38

Президент: Tax Gap амалиёти ва ҚҚС гувоҳномасини тўхтатиб туриш бекор қилинади

Президент 1 октябрдан ҚҚСни қайтаришда солиқ узилиши коэффициенти (tax gap) бекор қилинишини билдирди, сўровда қатнашган тадбиркорларнинг 70 фоизи буни адолатсиз деб ҳисоблайди. «Кудбиев, бу сенга ва тизимингга баҳо», — деди у. ҚҚС гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш ҳам бекор қилинади.

Халқимиз энергетика соҳасида қилган ишларимиз натижасини қишда сезади — президент
18 август 2023, 14:35

Халқимиз энергетика соҳасида қилган ишларимиз натижасини қишда сезади — президент

Ўзбекистон газ ва нефтни сотиш эвазига юқори иқтисодий ўсишни таъминлай олмайди, деди президент. «Бизда бундай ресурслар йўқ. Бори ҳам, халқимиз кўпаймоқда, ўзимизга керак, четга сотолмаймиз. Биз бу борада кўп ишлар қиляпмиз. Бу йил халқимиз нима ишлар қилганимизни қишда сезади», — деди у.

«Қишлоқ қурилиш банк» Бизнесни ривожлантириш банкига айлантирилади — президент
18 август 2023, 13:09

«Қишлоқ қурилиш банк» Бизнесни ривожлантириш банкига айлантирилади — президент

Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан учрашувда «Қишлоқ қурилиш банк» Бизнесни ривожлантириш банкига айлантирилишини маълум қилди. Янги банк тадбиркорларга 1 октябрдан бошлаб 5−7 йил муддатга имтиёзли кредитлар ажратади.

Банкларда доллар курси 12 075−12 125 сўм этиб белгиланди
18 август 2023, 13:03

Банкларда доллар курси 12 075−12 125 сўм этиб белгиланди

Тижорат банклари 18 август куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 12 005−12 040 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 12 075−12 125 сўм.

Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказмоқда
18 август 2023, 11:31

Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказмоқда

Тошкентда Ўзбекистон президенти ва бизнес вакилларининг навбатдаги очиқ мулоқоти бошланди. Давлат раҳбари томонидан тадбиркорликни ривожлантириш учун шарт-шароитларни яхшилаш бўйича янги ташаббуслар илгари сурилиши кутилмоқда. Аввалроқ, тадбиркорлар кўпроқ нимадан норози экани маълум қилинганди.

UNG Petro шохобчаларида Аи-92 бензини нархи 9200 сўмгача кўтарилди
17 август 2023, 21:05

UNG Petro шохобчаларида Аи-92 бензини нархи 9200 сўмгача кўтарилди

UNG Petro яна Аи-92 бензин нархини 9200 сўмга кўтарди. Чегирма эълон қилинишидан олдин — март ойида ҳам шу нархда сотилаётган эди.

Қирғизистон айрим пансионатларни Ўзбекистонга 49 йилга беришни режалаштирмоқда
17 август 2023, 15:38

Қирғизистон айрим пансионатларни Ўзбекистонга 49 йилга беришни режалаштирмоқда

Қирғизистон ҳукумати 2016 йилда ўзбек компанияларидан тортиб олинган Иссиқкўлдаги тўртта пансионатни 49 йилга Ўзбекистонга беришни режалаштирмоқда. Қирғизистон томони инвесторлар ҳар бир объектга 15−20 миллион доллар сармоя киритишини кутмоқда.

Ўзбекистон қаердан ташқи қарз олган ва қайси соҳаларга сарфлаган?
17 август 2023, 15:28

Ўзбекистон қаердан ташқи қарз олган ва қайси соҳаларга сарфлаган?

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2022 йил учун давлат қарзи бўйича шарҳида мамлакат йил давомида қайси ташкилотлардан қанча ташқи қарз олгани ва қайси соҳаларга йўналтиргани бўйича маълумот берди. Йил давомида Ўзбекистон номидан умумий қиймати 4,49 млрд долларлик 23 та ташқи қарз битими имзоланган.

Айрим банкларда доллар курси 12 150 сўмга етди
17 август 2023, 12:34

Айрим банкларда доллар курси 12 150 сўмга етди

Тижорат банклари 17 август куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 12 030−12 060 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 12 100−12 150 сўм.

2022 йилда Ўзбекистоннинг давлат қарзи ЯИМга нисбатан 36,4 фоизгача пасайди
17 август 2023, 12:22

2022 йилда Ўзбекистоннинг давлат қарзи ЯИМга нисбатан 36,4 фоизгача пасайди

Ўзбекистоннинг давлат қарзи қолдиғи 2023 йил 1 январь ҳолатига 29,2 млрд долларни ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 36,4 фоизни ташкил этди. Қарз 2022 йилда 2,9 млрд долларга ошган бўлса-да, ЯИМ 11,1 млрд долларга ўсгани туфайли давлат қарзининг ЯИМга нисбати пасайган.

«Тошкент-Шарқий» аэропорти ҳудуди 130 гектарга қисқартирилади
17 август 2023, 09:06

«Тошкент-Шарқий» аэропорти ҳудуди 130 гектарга қисқартирилади

Лойиҳа бўйича умумий майдони 693 гектарни ташкил этган «Тошкент-Шарқий» аэропорти 130 гектарга қисқартирилади. Бунинг эвазига уни сақлаб туриш харажатлари камайиши режа қилинмоқда. 25 та самолётни сиғдирувчи аэропортда ҳозирда 4 км узунликдаги учиш-қўниш йўлаги қуриб битказилган.

Пахта етиштирувчиларга ҚҚСни бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади
16 август 2023, 21:17

Пахта етиштирувчиларга ҚҚСни бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади

Пахта етиштирувчиларга ҚҚСни бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади, бунинг учун ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими ишга туширилади.

«Ўзбекнефтгаз» — конлар ва қудуқларни рақамлаштириш ҳақида
16 август 2023, 18:52

«Ўзбекнефтгаз» — конлар ва қудуқларни рақамлаштириш ҳақида

«Ўзбекнефтгаз» конларда қудуқ қазиш жараёнидаги геологик хатарларни камайтириш, шунингдек, конлар, геологик ва техник маълумотларни рақамлаштириш ҳисобига 64,4 млн доллар иқтисодий фойда кўргани ҳақида маълумот берди.

Сўнгги бир йилда Тошкентда уй-жойларнинг ўртача нархи 30,9 фоизга ошди — ИТИМ
16 август 2023, 17:36

Сўнгги бир йилда Тошкентда уй-жойларнинг ўртача нархи 30,9 фоизга ошди — ИТИМ

Тошкентда 2022 йил июль ойига нисбатан уй-жойларнинг ўртача нархи 30,9 фоизга ошди. Шунингдек, пойтахтда квартираларни ижарага бериш нархининг пасайиши сезиларли даражада секинлашди. Август-сентябрда талабаларнинг пойтахтга қайтиши билан талаб ошиши ва ушбу сегментга қизиқиш ортиши айтилган.

Июнь ойидаги кескин пасайишдан сўнг июлда автомобиль бозорида 17 фоизлик ўсиш кузатилди
16 август 2023, 15:28

Июнь ойидаги кескин пасайишдан сўнг июлда автомобиль бозорида 17 фоизлик ўсиш кузатилди

Июнь ойидаги кескин пасайишдан кейин июлда автомобиль бозорида сотувлар 17 фоизга ошди. Энг катта ўсиш (28,9 фоиз) электромобиллар бозорида қайд этилди. Маҳаллий ишлаб чиқарилган янги машиналар сотуви ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 59,3 фоизга кўпайди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг