«Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуаси ҳудудида объектлар қурилишини молиялаштириш учун Тошкент ҳокимлигининг маҳаллий бюджетидан 20 миллиард сўм миқдоридаги маблағ, шунингдек бошқа ҳудудлардаги инвесторларга ер участкаларини сотишдан тушадиган маблағларни йўналтириш режалаштирилган. Гап мажмуа яқинидаги 2,67 гектар ер ҳамда 0,9 гектарлик Aqva Bog’i аквапарки ҳудуди ҳақида бормоқда.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Франциянинг Suez International ўртасида Тошкент учун сув ҳисоблашнинг интеллектуал тизимини жорий қилиш бўйича ҳамкорликдаги тадбирлар тўғрисидаги меморандум имзоланди.
Долларнинг расмий курси 9,48 сўмга пасайди ва жами 10 571,88 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса бироз кўтарилди.
Тошкент хорижлик мутахассислар (экспатлар) яшаши учун энг арзон шаҳарлардан бири деб топилди. Ашхобод ва Ҳонгконг эса яшаш учун энг қиммат шаҳарлар деб топилди.
Долларнинг расмий курси 5,49 сўмга пасайди ва жами 10 581,36 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль ҳам бироз пасайди.
Халқаро молия корпорацияси кимё саноатини модернизация қилиш ва ўғитлар ишлаб чиқаришда Ўзбекистонга кўмаклашади.
Долларнинг расмий курси 19,25 сўмга кўтарилди ва жами 10 586,85 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам бироз кўтарилди, рубль эса бироз пасайди.
«Ўзэкспомарказ»нинг агрокўргазмалари Ўзбекистонда илк бор гибрид форматида ўтказилади.
Қозоғистоннинг FlyArystan лоукостери Туркистон-Тошкент йўналишида илк парвозни амалга оширди.
Адлия вазирлиги тадбиркорлар учун ягона ҳуқуқий манба — Тадбиркорлик кодексини ишлаб чиқмоқда. Адлия вазири Русланбек Давлетовнинг сўзларига кўра, ҳужжатнинг қабул қилиниши қонун ҳужжатларини меъёрлаштириш ва давлатнинг тадбиркорлик соҳасига аралашувини қисқартиришга хизмат қилади.
Долларнинг расмий курси 13,43 сўмга пасайди ва жами 10 467,60 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам бироз пасайди, рубль эса бироз кўтарилди.
Жаҳон банки Андижон шаҳрининг иссиқлик таъминотини яхшилаш учун қиймати 36 млн доллар бўлган лойиҳани бошлайди. Унинг доирасида 24 км иссиқлик узатиш тармоқлари, 271 та кўп қаватли уй қурилиши ҳамда 32 та ижтимоий соҳа объектида алоҳида ишлайдиган иситиш ускуналари ўрнатилиши кўзда тутилган.
Андижон вилоятидаги Асака заводида электромобиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши маълум қилинди. 2021−2023 йилларда 80 млн доллар инвестиция эвазига, 8 та лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилмоқда. 2020 йилнинг декабрь ойида «Ўзавтосаноат» компанияси фақат электромобиллар ишлаб чиқаришга ўтказилиши режалаштираётган эди.
Андижон вилоятида 2021−2022 йилларда жами 19,8 трлн сўм, яъни 1,8 млрд долларлик 584 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиб, 60 мингта янги иш ўрни яратилади.
Шавкат Мирзиёев таъкидлашига кўра, Андижон вилоятида маҳаллаларнинг аксарияти ўзининг «ўсиш нуқта"ларини аниқлаб олган бўлишига қарамай, 100 та маҳалла ҳалигача ўз ихтисослашув йўлини топмаган. 200 та маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш учун 400 млрд сўм (ҳар бир маҳаллага 2 миллиард сўмдан) ресурс ажратилиши қайд этилди.
Uzbekistan Airways авиакомпанияси 18 июндан Тошкентдан Деҳлига амалга ошириладиган рейслар сонини қисқартирди — жума кунли парвозлар бекор қилинди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан давлат харидларига оид эълонлар бўйича ўтказилган мониторингда май-июнь ойларида 101,5 млрд сўм миқдоридаги 324 та танловда қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди. Бюджет буюртмачиларининг 101,5 млрд сўмлик 324 та танловини бекор қилиш ҳақида вазирлик ва идораларга 268 та тақдимнома киритилди.
Долларнинг расмий курси 9,43 сўмга пасайди ва жами 10 581,03 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, рубль ва евро курслари ҳам бироз пасайди.
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссихона ва «Рустамжон Замин ривожи» фермер хўжалиги даласига ташриф буюрди. Давлат раҳбари «ғалла ҳосилдорлигини 100 центнерга чиқариш чораларини кўриш кераклигини ва шунда фермернинг ҳам, ишчиларининг ҳам даромади ошишини» таъкидлади. «Янада кўпроқ ишчи жойлар, маҳаллаларда шароитлар қилишимиз керак. Ислоҳотларнинг кучи — маҳаллада», — деди у.
Жаҳон банки Ўзбекистондаги солиқ маъмуриятчилиги тизимини ислоҳ қилиш учун 60 млн доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратади. Лойиҳа доирасида Давлат солиқ қўмитасининг операцион, институционал ва технологик салоҳиятини ривожлантириш ҳамда иқтисодиётнинг норасмий секторини қисқартиришга йўналтирилган чора-тадбирлар кўрилади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг