2020 йилнинг январь-ноябрь ойлари давомида республикага келиб тушган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 5,44 млрд долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 85 млн долларга ёки 2 фоизга камайди. Бу ҳақда Марказий Банк хабар бермоқда.

Фото: Марказий банк.

Чет элга юборилган трансчегаравий пул ўтказмалари миқдори 1,08 млрд долларга етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 119 млн доллар ёки 12 фоизга ошди.

Натижада трансчегаравий пул ўтказмалари бўйича ижобий сальдо 4,36 млрд долларга етди.