2020 йилнинг тўққиз ойида Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи Марказий банк маълумотларига кўра 29,3 млрд долларни ташкил этди. Бу ҳақда Молия вазирлиги томонидан тақдим этилган ҳисоботда келтирилган.

1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг халқаро молиявий институтлардан жалб қилган ташқи қарз портфели ҳажми 8,9 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, мазкур кредитлар узоқ муддат (30 йилгача) ҳамда имтиёзли фоиз ставкаларида тақдим этилган.

Давлат ташқи қарзининг асосий қисми Осиё тараққиёт банки (4,5 млрд доллар), Жаҳон банки (3,1 млрд доллар) ва Ислом тараққиёт банки (0,9 млрд. доллар) ҳиссасига тўғри келади.


Ўзбекистоннинг асосий кредиторлари Хитой эксим банки, Хитой давлат тараққиёт банки, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги ва ташкилоти ва бошқа мамлакатларнинг хорижий ҳукумат молия ташкилотлари ҳиссасига тўғри келади.

Кредиторлар олдидаги қарздорлик бўйича харажатлар давлат корхоналари томонидан инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш натижасида тушган маблағлар ҳисобидан сўндирилади.