Президент Шавкат Мирзиёев 16 декабрь куни озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган йиғилишда байрамдан олдин маҳсулотлар нархини оширишга йўл қўймасликни буюрди.

«Байрам кунларида гўшт, шакар, гуруч, ўсимлик ёғи нархлари бир сўмга қимматлашса ҳам, қаттиқ чоралар кўрилади… Бизда захиралар бор. Тизимли ишлаш керак. Ўғирлик бўлмаса, бунга эришиш мумкин», — деди президент.

Байрам олдидан маҳсулотлар нархи қимматлашиб кетмаслиги учун, бош вазир Абдулла Ариповга 5000 тонна қўшимча шакар ва гуруч, ҳамда 2000 тонна ўсимлик ёғи сотиб олиш топшириғи берилди.