16 декабрь куни биткоин нархи илк бор 20 минг доллардан ошди. Уч йил олдин крипто валюта ушбу белгига яқинлашган эди, аммо бу кўрсаткичдан ўтолмай қулаб тушди, дея хабар бермоқда Spot.

Ҳозирда BTC’нинг бозор қиймати 373,9 млрд долларга етди.

Фото: coindesk.com

2020 йилда миллиардерлар ва йирик компаниялар биткоинга сармоя киритдилар. Масалан, баҳорда, инқироз авжига чиққан пайтда Tudor Investment хежфонди асосчиси Пол Тюдор Жонс 50 млн долларлик крипто валюта сотиб олди. Тахминан бойлиги 4,4 млрд долларга тенг бўлган Стенли Дракенмиллер биткоинни сотиб олиши тўғрисида ноябрь ойида эълон қилган эди.

Шу билан бирга, майда инвесторларнинг крипто валютага бўлган қизиқиши 2017 йилга қараганда анча паст. Google Trends маълумотларига кўра, рақамли пуллар ҳозирги пайтда жисмоний шахсларнинг эътиборини уч йил аввалгига қараганда қарийб 4 баравар кам жалб қилмоқда.