Иқтисодиёт

Control Union Central Asia қишлоқ хўжалиги корхоналарининг сертификациясини ўтказади
28 декабр 2020, 15:00

Control Union Central Asia қишлоқ хўжалиги корхоналарининг сертификациясини ўтказади

Control Union Central Asia компанияси қишлоқ хўжалиги соҳасида халқаро GLOBAL G.A.P. ва Organic сертификатларни олишни таклиф қилади.

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
28 декабр 2020, 12:33

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг расмий курси 3 сўмга кўтарилди ва жами 10 476 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса бироз пасайди.

Президент 2021 йил учун Давлат бюджетини тасдиқлади
26 декабр 2020, 17:48

Президент 2021 йил учун Давлат бюджетини тасдиқлади

Шавкат Мирзиёев 2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунни имзолади. Қонун билан 2021 йил учун республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари тасдиқланди.

Тожикистоннинг шимолига Ўзбекистон табиий гази етказиб берилиши тикланди
24 декабр 2020, 14:20

Тожикистоннинг шимолига Ўзбекистон табиий гази етказиб берилиши тикланди

Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрига Ўзбекистон табиий гази етказиб берилиши тикланди. Ушбу газ билан дастлаб шаҳардаги саноат корхоналари, кейинчалик эса аҳоли таъминланиши режалаштирилган.

«Биз барибир табақалаштирилган ҚҚСга келамиз» — Адҳам Икромов
23 декабр 2020, 22:46

«Биз барибир табақалаштирилган ҚҚСга келамиз» — Адҳам Икромов

Савдо-саноат палатаси раиси Aдхам Икромовнинг таъкидлашича, Ўзбекистон тоифалар ва тармоқлар бўйича табақалаштирилган ҚҚСга ўтади. Унинг гапларига кўра, имтиёзлар ва преференцияларга эга бўлган кучли ўрта бизнессиз мамлакат «ҳеч қачон бошқа давлатлар билан етарлича рақобатлаша олмайди».

«Россия темир йўллари» Ўзбекистондан мева ва сабзавотлар олиб киришни арзонлаштирмоқда
23 декабр 2020, 13:53

«Россия темир йўллари» Ўзбекистондан мева ва сабзавотлар олиб киришни арзонлаштирмоқда

«Россия темир йўллари» компанияси Ўзбекистон ва Тожикистондан келтириладиган мева ва сабзовот маҳсулотларини ташишда 50% лик чегирма жорий қилди. 2021 йил давомида тўлиқ амалда бўлади.

Илк қуёш электростанциясини молиялаштириш бўйича шартномалар имзоланди
23 декабр 2020, 11:24

Илк қуёш электростанциясини молиялаштириш бўйича шартномалар имзоланди

Ўзбекистон, Жаҳон банки, Masdar компанияси (БАА) ва Осиё тараққиёт банки 100 МВт кучга эга бўлган Ўзбекистондаги илк қуёш электростанциясини молиялаштириш бўйича кредит ва суғурта шартномаларини имзолашди. Навоидан 35 узоқликда жойлашадиган станция 2021 йилдан бошлаб «Миллий электр тармоқлари» га электр энергиясини етказиб беради.

Доллар курси кетма-кет саккизинчи ҳафта қимматламоқда
21 декабр 2020, 12:03

Доллар курси кетма-кет саккизинчи ҳафта қимматламоқда

Долларнинг расмий курси 10 сўмга кўтарилди ва жами 10 473 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам қимматлади, рубль эса бироз пасайди.

Давлат ташқи қарзлари захиралар билан деярли тенглашмоқда
17 декабр 2020, 12:00 1

Давлат ташқи қарзлари захиралар билан деярли тенглашмоқда

2020 йилнинг тўққиз ойида Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи Марказий банк маълумотларига кўра 29,3 млрд долларни ташкил этди. Давлат ташқи қарзининг асосий қисми Осиё тараққиёт банки (4,5 млрд доллар), Жаҳон банки (3,1 млрд доллар) ва Ислом тараққиёт банки (0,9 млрд. доллар) ҳиссасига тўғри келади.

Биткоин нархи илк бор 20 минг доллардан ошди
16 декабр 2020, 23:42

Биткоин нархи илк бор 20 минг доллардан ошди

16 декабрь куни биткоин нархи илк бор 20 минг доллардан ошиб, BTC’нинг бозор қиймати 373,9 млрд долларга етди. Бундай ўсишга миллиардерлар ва йирик компанияларнинг крипто валютага сармоя киритгани сабаб бўлди.

11 ойда Ўзбекистонга 5,44 млрд доллар жўнатилди
16 декабр 2020, 21:45

11 ойда Ўзбекистонга 5,44 млрд доллар жўнатилди

Январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонга пул ўтказмалар ҳажми ўтган йилга нисбатан 2 фоизга камайиб, 5,44 млрд долларни ташкил этди. Ушбу давр мобайнида пул ўтказмалари бўйича 4,36 млрд долларга тенг бўлган ижобий сальдо ўрнатилди.

Давлат мулкини қандай сотиш керак?
16 декабр 2020, 20:15 1

Давлат мулкини қандай сотиш керак?

Ақлли ким ошди савдолари туфайли мулкни давлат тасарруфидан чиқариш давлат бюджети ва фуқаролар манфаатлари йўлида хизмат қилади. Тўғри ким ошди савдоларини қандай ўтказиш керак? Иқтисодчи Беҳзод Хошимов мақоласи.

Президент байрам олдидан нархлар қимматлашувининг олдини олишни буюрди
16 декабр 2020, 19:35

Президент байрам олдидан нархлар қимматлашувининг олдини олишни буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев байрамдан олдин гўшт, шакар, гуруч, ўсимлик ёғи нархини оширишга йўл қўймасликни буюрди. Бош вазирга ушбу маҳсулотлар захирасини тўлдириш топшириғи берилди.

Президент газ экспортини қисқартириб, аҳоли эҳтиёжларини қондиришга йўналтиришни буюрди
16 декабр 2020, 18:31

Президент газ экспортини қисқартириб, аҳоли эҳтиёжларини қондиришга йўналтиришни буюрди

Бугунги кунда газ таъминотида суткасига 20 миллион метр куб танқислик мавжуд, дея таъкидлади президент. Шавкат Мирзиёев газ экспортини қисқартириш бўйича топшириқ бериб, бунинг ҳисобига, кунига 7−8 миллион метр куб газ қўшимча равишда аҳоли эҳтиёжи учун йўналтирилишини айтди.

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари кетма-кет тўртинчи ой камаймоқда
16 декабр 2020, 11:31

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари кетма-кет тўртинчи ой камаймоқда

Вакцина ҳақидаги янгиликлардан сўнг олтин нархи арзонлашни бошлаган. Бу эса Ўзбекистон олтин-валюта захираларига ҳам ўз таъсирини ўтказган. Ўзбекистоннинг расмий захира активлари 32,9 млрд долларни ташкил қилмоқда.

Chevrolet Tracker’нинг биринчи партияси Ўзбекистонга юборилди
15 декабр 2020, 21:49

Chevrolet Tracker’нинг биринчи партияси Ўзбекистонга юборилди

Янги Chevrolet Tracker’нинг биринчи партияси Ўзбекистонга жўнатилди. Янги кроссовер 2019 йилда тақдим этилган бўлиб, шу вақтга қадар фақат Хитой ва Бразилияда сотилаётган эди.

Почта бўлимларида банк ва давлат хизматлари кўрсатилиши йўлга қўйилади
15 декабр 2020, 13:03

Почта бўлимларида банк ва давлат хизматлари кўрсатилиши йўлга қўйилади

Почта бўлимларида аҳолидан тўловларни қабул қилиш кенгайтирилиб, аутсорсинг асосида банк ва давлат хизматларини тақдим этиш йўлга қўйилади.

Хоразм ва Қорақалпоғистонни боғлайдиган авто ва темир йўл кўприги қурилади
14 декабр 2020, 16:13

Хоразм ва Қорақалпоғистонни боғлайдиган авто ва темир йўл кўприги қурилади

Амударё бўйлаб Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистонни боғлайдиган деярли 413 м узунликдаги автомобиль ва темир йўл кўприги қурилади. Шунингдек, Шовот туманидан Кораузоқ туманигача 79 километрлик темир йўл қурилади. Қурилишни январь ойида бошлаш режалаштирилган.

Долларнинг расмий курси кўтарилишда давом этмоқда
14 декабр 2020, 11:53

Долларнинг расмий курси кўтарилишда давом этмоқда

Долларнинг расмий курси 20 сўмга кўтарилди ва жами 10 463 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, рубль ва евро курслари ҳам бироз ошди.

Ўзбекистон давлат ташқи қарзи йил бошига нисбатан 18% га ошган
11 декабр 2020, 15:17

Ўзбекистон давлат ташқи қарзи йил бошига нисбатан 18% га ошган

Молия вазирлигининг маълум қилишича, Ўзбекистон давлат ташқи қарзи 2,8 млрд долларга ёки йил бошига нисбатан 18 фоизга ошиб, 1 октябрь ҳолатига 18,5 млрд долларга ёки ЯИМга нисбатан 32,8 фоизга етган. Давлат ички қарзи эса дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 23,6 трлн сўмни (2,3 млрд доллар) ёки ЯИМга нисбатан 4 фоизни ташкил этди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг