1 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг расмий захира активлари 32,9 млрд долларни, халқаро захиралари эса 31,9 млрд долларни ташкил қилмоқда, дея хабар берди Марказий банк.

Деярли барча активлар олтин (18,4 млрд доллар) ва чет эл валюталари (14 млрд доллар) кўринишида сақланмоқда. Декабрь ойида олтин ҳажми 0,2 млн унцияга кўпайган бўлса-да, умумий қиймат 500 млн долларга арзонлаган.

Олтин инқироз даврида қимматлайдиган актив бўлиб, вакцина ҳақидаги янгиликлардан сўнг олтин нархи арзонлашни бошлаган.

Олтин-валюта захиралари мамлакат учун «ҳимоя ёстиқчаси» ҳисобланади. Халқаро ташкилотлар ривожланаётган давлатларга 3 ойлик импортни молиялаштириш учун етарли захираларни сақлашни тавсия қилган.

Ўзбекистоннинг амалдаги захиралари 20 ойлик импортни молиялаштириш учун етарли ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойида Ўзбекистоннинг расмий захира активлари кетма-кет учинчи ой камайишда давом этаётгани ва умумий 33,3 млрд долларни ташкил этгани ҳақида хабар берган эдик.