22 декабрь куни Ўзбекистон, Жаҳон банки, Masdar компанияси (БАА) ва Осиё тараққиёт банки 100 МВт кучга эга бўлган Ўзбекистондаги илк қуёш электростанциясини молиялаштириш бўйича кредит ва суғурта шартномаларини имзолашди. Бу ҳақда Жаҳон банкининг матбуот хизмати хабар берди.

Станция Ўзбекистонда хусусий компания томонидан қурилган ва бошқариладиган энергетика соҳасидаги илк катта масштабли объектга айланади.

Халқаро молия корпорацияси (IFC, Жаҳон банки гуруҳининг таркибига киради) ва ОТБ лойиҳани молиялаштириш учун 60 млн долларгача маблағ ажратади. Европа тикланиш ва тараққиёт банки эса Masdar компаниясига акциядорлик жамиятини молиялаштириш учун 5,1 млн долларлик қисқа муддатли кредит ажратади.

Электростанцияни қуриш ва уни эксплуатацияни амалга ошириш ишлари билан Nur Navoi Solar компанияси шуғулланади. Компания Masdar’га тегишли.

2019 йил октябрь ойида Masdar қуёш энергиясини ишлаб чиқариш бўйича Ўзбекистон тарихидаги илк давлат-хусусий шерикчилик тендер танловида ғолиб бўлди.

Masdar 25 йил давомида кВт/соат учун 2,679 цент тарифида электроэнергия билан таъминлаш мажбуриятини олди. Бу ҳозирда Марказий Осиёда мавжуд бўлган энг арзон нархдаги тарифдир. Nur Navoi Solar 2046 йилгача юқорида кўрсатилган нархда «Миллий электр тармоқлари» га электр энергиясини сотади.