Ўзбекистон президентининг 14 декабрдаги қарори билан почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари белгиланди.

Қарорга кўра, республиканинг камида 1 000 та почта бўлимида молиявий хизматлар турларини, хусусан, аҳолидан тўловлар қабул қилиш икки баробарга кенгайтирилади ҳамда аутсорсинг асосида банк хизматлари кўрсатилиши йўлга қўйилади.

2021 йил 1 майга қадар банк пластик карталарига почта алоқаси бўлимлари орқали тўлиқ хизмат кўрсатиш (карталарни маблағ билан тўлдириш, нақд пул ечиш, жисмоний шахсларни идентификация қилиш) тизими жорий этилади.

Бундан ташқари, олис ва чекка ҳудудлардаги почта бўлимида 13 та турдаги давлат хизматлари аутсорсинг асосида кўрсатилиши йўлга қўйилади.