Чоршанба куни бўлиб ўтган брифингда савдо-саноат палатаси (ССП) раиси Адҳам Икромов «Газета.уз»га Ўзбекистонда ўрта бизнес тоифасини жорий этиш ҳамда унга имтиёзлар ва преференциялар бериш тўғрисида изоҳ берди. Адҳам Икромов, шунингдек, Ўзбекистон тоифалар ва тармоқлар бўйича «барибир табақалаштирилган ҚҚСга келишини» айтди.

«Ҳозирги вазият билан биз ҳеч қачон ўрта бизнесга келмаймиз. Одамлар учун иш жойида 25, 50, 70 киши бўлиши фойдали эмас. Масалан, бизда ҳамма ҳунарманд бўлишни хоҳлайди. У (ҳунарманд — таҳ.) уй учун темир эшиклар ишлаб чиқаради, унга 20−30 киши ишлайди. У шундай дейди: „Мен дарвоза нақшини ясайман, мени ҳунарманд қилинг“. Чунки у имтиёз ва преференцияларга эга, аммо у учун 20 киши ишлайди ва бу кичик бизнес ҳисобланади», — деди савдо-саноат палатаси раиси.

Икромов ўрта ва йирик бизнес тушунчаларини ҳамда ҳар бир тадбиркорлик шакли учун имтиёз ва преференцияларни белгилаш зарурлигини айтди. Унинг гапларига кўра, мамлакатда «кичик ва ғоят кичик бизнеслар сони жуда кўп»

«Бу яхши, аммо бу ялпи ички маҳсулотни кўпайтириш учун асос эмас, бу иқтисодиётни ривожлантириш учун асос эмас, шу жумладан, бизнинг Жаҳон савдо ташкилотига ёки ЕОИИга қўшилишимиз билан боғлиқ ижтимоий тармоқлардаги „яхши“ ва „ёмон“ баҳс-мунозараларга асос эмас» — дейди Адҳам Икромов.

Савдо-саноат палатаси раиси таъкидлаганидек, имтиёз ва преференцияларга эга бўлган кучли ўрта бизнессиз Ўзбекистон ҳеч қачон бошқа мамлакатлар билан етарлича рақобатлаша олмайди.

«Марказий Осиёдаги қўшниларимиз рақобатлашишда бизнинг ҳунармандларимиздан эмас, балки ўрта бизнесимиздан қўрқишади. Уйда гилам ишлаб чиқариш ёки уйда пишлоқ ва сут маҳсулотларини (жуда кичик бизнес) ишлаб чиқариш, ёки уйда вино ишлаб чиқариш билан қўшни давлатлар ва йирик мамлакатлар билан рақобатлашамиз деб қўрқишмайди. Ўрта бизнес дунёда рақобатдош бўлиши мумкин», — деди у.

Унга кўра, мамлакатда ўрта бизнес тоифасини жорий этиш тўғрисидаги президент қарори лойиҳаси барча вазирликлар билан келишилган.

«Ишончим комилки, қонун кичик бизнес нима, ўрта бизнес нима, катта бизнес нима деган аниқ тушунчага эга бўлиши керак. Шунингдек, ҳукумат ҳар йили йирик бизнес учун солиқ базасини тайёрлашга қодир бўлади. Нима учун Францияда йирик бизнесга 43 фоизгача солиқ солинади? Чунки уларда шундай тизим мавжуд: улар ўта бой одамларга катта солиқлар соладилар, аммо ўрта бизнесга буни қилишмайди. Кичик бизнес уларда умуман солиққа тортилмайди», — деди савдо-саноат палатаси раиси.

«Ва кейин, худди Туркияда бўлгани каби, тиббиёт — 0 фоизлик ҚҚС, заргарлик буюмларига — 1 фоизлик, озиқ-овқат маҳсулотларига 8 фоизлик ҚҚС қўлланилади. Биз бундан кейин барибир табақалаштирилган қўшилган қиймат солиғига келамиз. Ва бу менинг сўзларим эмас. Бу мамлакатимиз раҳбарининг сўзлари, улар 2−3 та селектор йиғилишида ушбу ташаббусни биринчи бўлиб илгари сурган ва биз буни шундай мамнуният билан қўллаб-қувватлаб, жаҳон тажрибасини ўрганишга киришдик», — деди Aдҳам Икромов.

Палата раисининг таъкидлашича, Иқтисодий тараққиёт ва қамбағалликни қисқартириш вазирлиги бу борада баҳс ўтказиб, ҚҚС бўйича табақалаштирилган ставкаларни жорий этиш вақти келмаганлигини айтмоқда.

«Биз 20 фоизлик ҚҚСни талаб қилганимизда, кимдир 12 фоизни талаб қилар эди, раҳбаримиз ихтиёрий қарор билан уни 15 фоизга туширди. Бу жуда ижобий қабул қилинди. Бундан ташқари, бизда ҚҚС ставкасини тоифалар, тармоқлар бўйича ўзгартириш масаласи ҳали ҳам мавжуд. Бироқ Солиқ қўмитаси маъмурияти бизнесни ривожлантириш тенденциялари билан ҳамқадам бўлмагани учун биз „бир-икки-уч“ айтиб, вазият сояга кетиши бошланади», — деди у.

Эслатиб ўтамиз, ҚҚС бўйича табақалаштирилган ставкалар илгари Ўзбекистонда амал қилган, 2018 йилда қўшилган қиймат солиғини тўлашнинг соддалаштирилган тартиби жорий қилинган эди.