Сўнгги йилларда Ўзбекистонда маҳаллий маҳсулотлар, шу жумладан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш географиясини кенгайтириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Аммо бошқа мамлакатлар бозорларига кириш учун халқаро сертификациялашдан ўтиш керак.

Халқаро қишлоқ хўжалиги сертификацияси нима

Жаҳон бозорига чиқиш учун озиқ-овқат ишлаб чиқарувчилари маҳсулотларининг хавфсизлиги ва экологик талабларни инобатга олган ҳолда етиштирилганлигини кафолатлашлари керак. Улар кимёвий қўшимчалар меъёрига амал қилишлари ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишлари зарур.


Оддий қилиб айтганда, халқаро сертификациялаш — етказиб берилаётган маҳсулотларнинг маълум бир мамлакатнинг сифат талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи расмий ҳужжат.

Сертификациялаш нима учун керак?

Кўпгина хорижий компаниялар учун халқаро сертификатнинг борлиги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан савдо қилишнинг муҳим шартидир. Чакана савдо тармоқлари ва супермаркетлар сифати халқаро стандартлар билан тасдиқланган товарларга қизиқиш билдиради.

GLOBAL G.A.P. ва Organic сертификациясидан ўтган ишлаб чиқарувчи маҳсулотларига нисбатан очиқлик ва масъулиятни намойиш этади. Бу ҳар доим компания имижининг ошишига ва компанияга нисбатан холис мунособатнинг яхшиланишига ижобий таъсир кўрсатади, шунингдек етказиб бериладиган маҳсулотларнинг сотилишига амалий ёрдам беради.

Сертификатлар маҳаллий маҳсулотларни АҚШ ва Европа бозорларида тарғиб қилишга ёрдам беради.

GLOBAL G.A.P. — бу тан олинган халқаро стандартлар тизимидир. Бу етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг хавфсизлигини ҳамда сифат ва техник талабларга мувофиқлигини таъминлайди. Унинг асосий фарқи шундаки, сертификациялаш нафақат якуний маҳсулот сифатини баҳолашни, балки бутун ишлаб чиқариш циклини қамраб олади.

Organic томонидан сертификатланган маҳсулотлар бу таъм ва барча фойдали микроэлементларни сақлайдиган табиий органик маҳсулотлардир. Стандарт ерга ишлов беришдан ва жонзотларга ғамхўрлик қилишдан бошлаб, маҳсулот ишлаб чиқариш, сақлаш ва ташиш билан якунланувчи барча босқичларда органик ишлаб чиқариш талабларига риоя қилишни ўз ичига олади.


Сертификациядан ўтишда ким ёрдам беради

Control Union Central Asia (Нидерландия) ва Peterson компаниялар гуруҳи таркибига кирувчи Control Union Central Asia (Ўзбекистон) GLOBAL G.A.P. ва Organic стандартлари асосида сертификатлаштиришни ўтказади. Улар Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги корхоналари учун Европа мамлакатлари ва АҚШга маҳсулот экспорт қилиш имконияти эшигини очади.

Control Union бош компанияси 100 йилдан буён логистика, сифат, сертификациялаш ва хатарларни бошқариш соҳасида ишлайди. Ўзбекистондаги маҳаллий офис ўз ходимларини Нидерландияда ўқитган ҳолда, ўзига ишониб топширилган фаолиятни амалга оширади.

Ҳалоллик, тартиб, инсонларга, жамиятга ва атроф-муҳитга ҳурмат каби фазилатлар бош компанияга «1920 йилдан буён бирга ривожланмоқдамиз» тантанали шиорида акс топган бугунги 100 йиллик узун манзилни босиб ўтиб, улкан ютуқларга эришишда ёрдам берди.


Қайси компаниялар халқаро сертификациядан ўтган

2020 йилда Control Union бир нечта маҳаллий корхоналар фаолиятини Global G.A.P., EU Organic, USDA Organic стандартлари бўйича текширди.

Бугунги кунда UZAGROLIDER, Red Star Oxus Global G.A.Pга мувофиқлиги учун сертификатланган. Mexrigio компанияси мамлакатда биринчилардан бўлиб USDA Organic ва EU Organic мувофиқлик сертификатларига эга бўлди.

Ҳозирда Organic EUни қуйидагилар қўлга киритган:

  • Baraka Meva — каперсларни йиғиш ва қадоқлашга ихтисослашган ташкилот (Наманган вилояти);
  • Kamalak Shabnam Teks (Buxoro Zarhal Teksнинг бўлинмаси) — пахта матолари ишлаб чиқарувчиси (Бухоро вилояти).

Шунингдек, Control Union Central Asia компанияси To’qimachiliksanoat билан биргаликда мамлакатнинг йирик тўқимачилик кластерлари билан ишлар олиб бормоқда.


Компания Global Organic Textile Standard (GOTS) тўқимачилик стандартлари асосида сертификацияни ўтказишни режалаштирган. Улар нафақат органик хом ашёни текширишни, балки ижтимоий талабларни — ишчилар хавфсизлиги, атроф-муҳит ифлосланишини назорат қилиш, дискриминация, болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга барҳам беришни ҳам ўз ичига олади. Шунингдек, компания бир нечта корхоналарнинг SEDEX ижтимоий ва аҳлоқий жавобгарлигини сертификациялаш учун сертификацион аудит ўтказишга тайёр.

Бундай ижтимоий мувофиқлик стандартига берилган халқаро баҳо сертификатланган ишлаб чиқарувчилар учун бозорда яна бир устунлик беради ва дунё мамлакатларининг Ўзбекистоннинг тўқимачилик саноатига бўлган ишончини оширади. Қўшимча маълумот учун: (+998) 90−808−35−54, (+998) 90 −912−06−01.

Сайт: controlunion.uz

Реклама ҳуқуқлари асосида.