Иқтисодиёт

Рақобат тўғрисидаги янги қонун парламентга май ойида тақдим этилади
10 апрель 2022, 14:29

Рақобат тўғрисидаги янги қонун парламентга май ойида тақдим этилади

Рақобатга қарши ҳаракатларни содир этган компанияларга молиявий жарималар қўлланилади. Янги таҳрирдаги «Рақобат тўғрисида»ги қонунда молиявий жарималарнинг аниқ миқдорлари ва уларни қўллаш тартиблари баён этилади. Аввал тақдим этилган имтиёз ва преференциялар қайта кўриб чиқилиб, қисман бекор қилинади.

«Ўзбекнефтгаз» ва Uzbekistan Airways хусусийлаштирилади, аэропортлар хусусий сектор бошқарувига берилади
9 апрель 2022, 15:03

«Ўзбекнефтгаз» ва Uzbekistan Airways хусусийлаштирилади, аэропортлар хусусий сектор бошқарувига берилади

«Ўзбекнефтегаз», «Иссиқлик электр станциялари» ва Uzbekistan airways компанияларини хусусийлаштириш режалаштирилмоқда. Қолаверса, UzAuto Motors акцияларининг бир қисмини сотиш, Тошкент ва ҳудудий халқаро аэропортларни хусусий сектор бошқарувига бериш кўзда тутилган. Автомобиль йўллари қўмитаси унинг таркибидан пудрат ва ишлаб чиқариш корхоналарини чиқариш орқали ислоҳ қилинади.

Давлат корхоналари устидан янада кўпроқ назорат ўрнатилади — президент фармони
9 апрель 2022, 13:24

Давлат корхоналари устидан янада кўпроқ назорат ўрнатилади — президент фармони

Давлат корхоналарининг квазифискал харажатлари яхшироқ назорат қилинади, давлат корхоналарига уларнинг фаолиятига мос келмайдиган янги кўчмас мулк объектларини сотиб олиш ва қуриш тақиқланади. Президентнинг янги фармони билан давлат корхоналари учун бошқа тақиқ ва чекловлар ҳам жорий этилмоқда.

«Ўзбекистон темир йўллари» трансформация қилинади
9 апрель 2022, 12:14

«Ўзбекистон темир йўллари» трансформация қилинади

Президент «Ўзбекистон темир йўллари» компаниясини трансформация қилиш, ривожлантириш ва хусусийлаштириш стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди. Тариф сиёсатини такомиллаштириш ва ташувларни франшиза асосида хусусий секторга бериш кўзда тутилмоқда. Шавкат Мирзиёев августда компания раҳбарига юк ташишдаги монополияни бартараф этиш юзасидан кўрсатма берганди, бироқ ҳозиргача ўзгариш бўлмади.

Украинадаги уруш оқибатида жаҳон бозорида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари рекорд даражага кўтарилди
9 апрель 2022, 11:21

Украинадаги уруш оқибатида жаҳон бозорида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари рекорд даражага кўтарилди

Украинадаги уруш оқибатлари туфайли март ойида жаҳон бозорида буғдой, маккажўхори ва ўсимлик ёғи нархлари рекорд даражага кўтарилди, дея маълум қилди БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти. Шунингдек, шакар, гўшт ва сут маҳсулотлари нархлари индексида сезиларли ўсиш кузатилган. Ташкилот 2022 йилда глобал миқёсда дон маҳсулотлари етиштириш ва истеъмол бўйича прогнозларини тақдим этди.

Ўзбекистонда туризм соҳаси жадал суръатлар билан тикланмоқда — Туризм вазирлиги
8 апрель 2022, 19:55

Ўзбекистонда туризм соҳаси жадал суръатлар билан тикланмоқда — Туризм вазирлиги

Тошкентдаги меҳмонхона ва ҳостеллар бандлиги март ойининг сўнгги кунларида 83,6 фоизни, республикада эса 70,8 фоизни ташкил этди. Туризм ва маданий мерос вазирлиги маълумотларига кўра, ушбу рақамлар туризм соҳасининг тикланишидан далолат беради. Йил охиригача Ўзбекистонда 4,5 миллионгача сайёҳ келиши кутилмоқда.

Россия Марказий банки асосий ставкани 17 фоизгача туширди
8 апрель 2022, 17:40

Россия Марказий банки асосий ставкани 17 фоизгача туширди

Россия Марказий банки асосий ставкани 20 фоиздан 17 фоизга туширишга қарор қилди. Регулятор буни инфляциянинг секинлашиши, жумладан, рублнинг мустаҳкамланиши билан изоҳлади. Мамлакат Марказий банки яқин келажакда ставкаларни янада пасайтиришга рухсат бериши мумкин.

Рублнинг расмий курси охирги икки йилдаги рекорд кўрсаткични қайд этди
8 апрель 2022, 16:52

Рублнинг расмий курси охирги икки йилдаги рекорд кўрсаткични қайд этди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси кетма-кет тўртинчи кун пасайиб, 11 344,69 сўмга тенг бўлди. Шунингдек, евро курси ҳам пасайди. Рубль курси эса кўтарилиб, 147,94 сўмни ташкил қилди.

Шуҳрат Ғаниевнинг ёпиқ баённомаси кластер ва фермерларда саволларни туғдирмоқда
7 апрель 2022, 13:58 1

Шуҳрат Ғаниевнинг ёпиқ баённомаси кластер ва фермерларда саволларни туғдирмоқда

Наманган вилоятининг Норин туманида маҳаллий ҳокимият Iftihor Kiyim Sanoat кластерини бошқа бир кластер — Uztex Uchkurgan билан уч йилдан буён ишлаб келаётган фермер хўжаликларига бириктирмоқчи бўлмоқда. Кластерларни ўзгартириш бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев томонидан имзоланган йиғилиш ёпиқ баённомасида кўзда тутилган. Uztex 2022 йил учун фермерлар билан тузилган шартномаларнинг бир қисмини молиялаштиргани, бироқ вилоят ҳокими ён беришни истамаганини маълум қилди. Фермерларнинг айтишича, улар жорий кластердан мамнун. Iftihor Kiyim Sanoat эса «бу ерларни сўрамаганликларини» билдирди.

2022 йил Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш секинлашиб, 4% ни ташкил қилади — ОТБ
7 апрель 2022, 12:50

2022 йил Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш секинлашиб, 4% ни ташкил қилади — ОТБ

ОТБ прогнозларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсиши секинлашиб, 4% ни ташкил этиши кутилмоқда. Ўсиш суръатининг секинлашиши мамлакатда хусусий истеъмолнинг қисқариши ва натижада саноат ҳамда хизматлар соҳаси кенгайишининг чекланиши билан изоҳланган. Банк мамлакатга «яшил ўсиш» ва хусусий секторнинг ривожланиши ёрдам бериши мумкинлигини таъкидлаган.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги март ойидаги ёғингарчиликнинг ҳосилга таъсирини баҳолади
7 апрель 2022, 11:36

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги март ойидаги ёғингарчиликнинг ҳосилга таъсирини баҳолади

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мутахассислари март ойидаги ноқулай об-ҳаво шароитининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига таъсирини ўрганди. Совуқ ҳаво ва ёғингарчиликлар айрим ҳудудларда мевали боғларнинг куртак новдаларига қисман салбий таъсир кўрсатган. Узумзорлар, эртаки экилган картошка ва сабзавот экинлари зарар кўрмаган.

ОТБ Сурхондарё ва Бухоро вилоятларидан ўтувчи автомобиль йўлларини таъмирлашга кредит ажратди
7 апрель 2022, 10:54

ОТБ Сурхондарё ва Бухоро вилоятларидан ўтувчи автомобиль йўлларини таъмирлашга кредит ажратди

Осиё тараққиёт банки Сурхондарё (111 км) ва Бухоро (87 км) вилоятларидан ўтувчи автомобиль йўлларини таъмирлаш учун 273,8 млн доллар миқдорида қарз маблағларини ажратмоқда.

АҚШ, Буюк Британия ва G7 давлатлари Россияга нисбатан янги санкциялар эълон қилди
7 апрель 2022, 10:29

АҚШ, Буюк Британия ва G7 давлатлари Россияга нисбатан янги санкциялар эълон қилди

6 апрель куни АҚШ, Буюк Британия ҳамда «Катта еттилик» мамлакатлари Россияга нисбатан янги санкцияларни эълон қилди. Унга кўра, «Сбербанк» ва Альфа-банк активлари музлатилади, Россияга инвестиция киритиш тақиқланади. Бундан ташқари, Россия бош вазири Михаил Мишустин, Дмитрий Медведев, Владимир Путиннинг қизлари, Сергей Лавровнинг турмуш ўртоғи ва қизи ҳам санкцияга тушган. Батафсил «Газета.uz» материалида.

Долларнинг расмий курси пасайишда давом этмоқда
6 апрель 2022, 18:14

Долларнинг расмий курси пасайишда давом этмоқда

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 14,51 сўмга пасайиб, 11 370,56 сўмни ташкил қилди. Шуниндек, евро ва рубль курслари ҳам пасайди.

12 — 15 апрель кунлари Ўзбекистон бўйлаб ёшлар учун молиявий саводхонлик дарслари бўлиб ўтади
6 апрель 2022, 17:15

12 — 15 апрель кунлари Ўзбекистон бўйлаб ёшлар учун молиявий саводхонлик дарслари бўлиб ўтади

«Global Money Week-2022» доирасида Марказий банк томонидан 12−15 апрель кунлари ёшлар учун молиявий саводхонлик бўйича маҳорат дарслари ташкил қилинади. Маҳорат дарслари ҳар бир вилоятнинг «Ёшлар марказ"ларида ўтказилади. Дарсларда қатнашувчиларга пул билан тўғри муносабатлар ҳақида билим ва кўникмалар берилиши айтилди.

ОАВ: Ўзбекистон санкциялар туфайли Россияга автомобиль сотишни тўхтатди
6 апрель 2022, 17:02

ОАВ: Ўзбекистон санкциялар туфайли Россияга автомобиль сотишни тўхтатди

UzAuto Motors санкциялар режимига амал қилиш доирасида Россияга автомобиль сотишни тўхтатди, деб хабар берди Eurasianet.

Ўзбекистон февраль ойида дунёдаги энг кўп олтин сотган давлат бўлди
6 апрель 2022, 16:07

Ўзбекистон февраль ойида дунёдаги энг кўп олтин сотган давлат бўлди

Бутунжаҳон олтин кенгашининг ойлик ҳисоботига кўра, Ўзбекистон февраль ойида 22 тонна олтин сотган ҳолда дунё мамлакатлари орасида биринчи ўринни эгаллади. 1 март ҳолатида Ўзбекистоннинг олтин захиралари 339 тонна ёки 20,72 млрд долларни ташкил қилмоқда.

Коррупциявий жиноятларнинг учдан бирини соғлиқни сақлаш, таълим ва банк тизими ходимлари содир этган — Сенат раиси
6 апрель 2022, 15:28

Коррупциявий жиноятларнинг учдан бирини соғлиқни сақлаш, таълим ва банк тизими ходимлари содир этган — Сенат раиси

Сенат раиси Танзила Нарбаева коррупциявий жиноятларнинг ҳар учтадан биттаси соғлиқни сақлаш, таълим ва банк тизими ходимлари томонидан содир этилганини маълум қилди. Шунингдек, тўғридан-тўғри порахўрлик эмас, балки фирибгарлик йўли билан ўзгалар мулкини ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш ҳолатлари кўпайгани айтилди.

Европага тайёр маҳсулот экспорт қилганларга ташиш харажатларининг 70 фоизи қоплаб берилади
6 апрель 2022, 13:36

Европага тайёр маҳсулот экспорт қилганларга ташиш харажатларининг 70 фоизи қоплаб берилади

Президент фармони билан 1 апрелдан маҳаллий корхоналарга Европа Иттифоқига юқори қўшилган қиймат маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларининг 70 фоизи, қўшни давлатларга ташишда эса харажатларнинг 50 фоизи компенсация қилинади. Қолаверса, божхона омборида 6 ой турган товарларга имтиёз қўллашни тақиқловчи тартиб ҳам бекор бўлди.

Ўзбекистоннинг савдо баланси дефицити нега ўсиб бормоқда ва уни қандай бартараф этиш мумкин?
6 апрель 2022, 11:05

Ўзбекистоннинг савдо баланси дефицити нега ўсиб бормоқда ва уни қандай бартараф этиш мумкин?

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда савдо баланси дефицити ортиб бормоқда. Меҳнат мигрантларининг пул ўтказмалари ҳажман қисқариши хавфи кучаймоқда, Ўзбекистоннинг асосий ҳамкорларидан бири Россияда макроиқтисодий кўрсаткичларнинг пасайиши кутилмоқда, бу эса, ўз навбатида, Ўзбекистоннинг ушбу мамлакатга экспортига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Иқтисодиёт фанлари доктори, ЖИДУ профессори Нишонбой Сирожиддинов Ўзбекистоннинг яқин келажакдаги макроиқтисодий барқарорлигини таъминлаш имконини берувчи иқтисодий сиёсат йўналишларини таҳлил қилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг