Апрелда аҳоли сезган инфляция даражаси март ойига нисбатан бироз тезлашиб (+1 фоиз), 13,7 фоизни ташкил этди, дея хабар берди Марказий банк.

Инфографика: Марказий банк.Инфографика: Марказий банк.

Сезилган инфляция даражасининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳрида қайд этилган бўлса, энг паст даражаси Қорақалроғистон Республикасида кузатилди.

сезилган инфляция

Ой давомида дорилар ва тиббий хизматлар нархи юқори даражада ўсди, дея қайд этган респондентлар улуши сезиларли кўпайди. Шунингдек, респондентларнинг энг катта улуши бензин ва ёнилғи нархида юқори ўсиш кузатилганини таъкидлади. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 1 апрелдан ҚҚС бўйича айрим имтиёзлар бекор қилинганди. Бу санадан бошлаб, жумладан, тиббий хизматлар, дори воситалари бўйича савдо айланмасига ҚҚС ҳисобланмоқда. Аввал бу бўйича айланмага ҚҚСнинг ноль даражали ставкаси қўлланган.

сезилган инфляция

Даромади 5 млн сўмдан юқори бўлган аҳолининг сезилган инфляция даражаси нисбатан юқори шаклланди. Даромади 15 млн сўмдан юқори респондентлар энг юқори инфляция даражасини сезганини қайд этган (17,7 фоиз). Даромади 2 млн сўмгача бўлган респондентларга эса инфляция нисбатан камроқ сезилган (12,9 фоиз).

сезилган инфляция

Ҳудудлар бўйича энг юқори инфляция Тошкентда, энг паст инфляция эса Қорақалпоғистон Республикасида сезилган. Тошкентда инфляцияни 8 фоиз ва ундан камроқ даражада сезганлар улуши 19 фоизни, 9−20 фоиз даражасида сезганлар улуши 49 фоизни, 21 фоиз ва ундан юқори даражаси сезганлар улуши эса 33 фоизни ташкил этди.

сезилган инфляция