Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 11 апрелдан амал қилувчи курсларини эълон қилди. Унга кўра:

  • 1 АҚШ доллари 17,82 сўмга пасайди ва 11 344,69 сўмни ташкил этмоқда;
  • 1 Евро 44,37 сўмгапасайди ва 12 331,68 сўм деб баҳоланди;
  • 1 Рубль 0,85 сўмга кўтарилди ва 147,94 сўмга тенг бўлди.

Рублнинг сўмга нисбатан расмий курслари охирги икки йилликдаги рекорд кўрсаткични қайд этди. Бундан олдин, рублнинг энг юқори кўрсаткичи 2020 йилнинг 14 январда қайд этилиб, унда 1 рубль 156,59 сўмга тенг бўлганди.

Аввалроқ, долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 8,05 сўмга пасайиб, 11 362,51 сўмни, рубль курси эса 11, 32 сўмга кўтарилиб, 147,09 сўмга ташкил қилганди.