Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 7 апрелдан амал қилувчи курсларини эълон қилди. Унга кўра:

  • 1 АҚШ доллари 14,51 сўмга пасайди ва 11 370,56 сўмни ташкил этмоқда;
  • 1 Евро 90,98 сўмга пасайди ва 12 408,69 сўм деб баҳоланди;
  • 1 Рубль 1,30 сўмга пасайди ва 135,77 сўмга тенг бўлди.

Аввалроқ, долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 23,43 сўмга арзонлаб, 11 385,07 сўмни ташкил қилганди.