Жаҳон банки тадқиқотлари Ўзбекистонда ишга қабул қилиш жараёнида ҳар икки жинс вакилларига нисбатан бирдек кучли дискриминация мавжудлигини кўрсатди. Иш берувчилар иш қидираётганларнинг жинси, ёши ва ташқи кўринишига оид афзалликларга урғу берган ҳолда, камситувчи характерга эга бўлган реклама эълонларини жойлаштирадилар. Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, меҳнат бозорида гендер тенгсизлиги билан боғлиқ стереотиплар жуда кучли.
«Уральские авиалинии» Ўзбекистон ва МДҲнинг яна учта давлатига октабрь ойи охиригача барча рейслар бекор қилинишини маълум қилди. Компания бу қарорни «Европа давлатларининг ҳаво ҳудудини ёпиши» билан изоҳлади.
Қоракўлчилик маҳсулотларини етиштирувчилар учун солиқ ва божхона имтиёзлари 2026 йил 1 январгача узайтирилди.
Андижон вилоятида аҳолини паррандачиликка кенг жалб этиш дастури амалга оширилмоқда. Давлат ОАВлари ҳар 100 та товуқдан 80 таси тухум туғиб, 2 млн сўм (тухум нархи 1500 сўм бўлса) соф фойда келтириши мумкинлиги ҳақида хабар бермоқда. Бироқ айрим аҳоли вакиллари товуқлар 30 донадан кўп тухум қўймаётгани, баъзилари ўлиб кетаётгани ва тухум 700 сўмдан сотилаётгани, шунинг учун ҳам зарар кўраётганини айтишмоқда. Андижон ҳокимлиги ушбу ҳолатлар бўйича муносабат билдирди.
Россиянинг энг йирик фармацевтика компанияларидан бири «Фармасинтез» Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун 30 млн доллар миқдорида сармоя киритмоқда. Компания 2023 йилда саратонга қарши дори воситаларини ишлаб чиқаришни бошлайди.
Ўзбекистонда шиналар, автомобиль эҳтиёт қисмлари ва гиламларга мажбурий маркалашни жорий этиш имкониятлари ўрганилмоқда. Расмийларга кўра, бу соҳаларда сохталаштириш ва контрафакт даражаси юқори.
Ўзбекистон туризм магистрали бўйлаб 31 та туман (шаҳар) ҳудудидан ўтувчи йўл бўйида комплекс туризм хизматларини (автотураргоҳ, кемпинг, автосервис, овқатланиш, ёқилғи қуйиш) қамраб олган 1 тадан «карвонсарой» барпо этилади. Шунингдек, ҳудудларда туризм кластерлари ташкил этилади.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 25,03 сўмга пасайиб, 11 221,87 сўмни ташкил қилди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам пасайди.
Давлат божхона қўмитасида Божхона ҳудудида/ташқарисида қайта ишлаш божхона режимини такомиллаштириш бўйича бошқарма ташкил этилди. Шунингдек, божхона ҳудудида қайта ишлаш режими соддалаштирилади.
UzAuto Motors биринчи чорак якунлари бўйича 619 млрд сўм соф фойда кўрди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 75 фоизга кўпдир.
Беларусь бош вазири Роман Головченко Тошкентда трамвай қуриш лойиҳасида иштирок этишга тайёрлигини маълум қилди. Беларусь томони инфратузилма, лойиҳалаштириш ва ҳаракат таркибини етказиб бериш билан боғлиқ ечимларни таклиф қилмоқда. «Агар шундай қарор қабул қилинса, биз Ўзбекистонда ишлаб чиқариш имкониятларини кўриб чиқамиз», — деди Головченко.
USM холдинги таркибига кирувчи «Металлоинвест» компаниясининг Тошкент металлургия заводи акциядорига айлангани маълум бўлди. Компания Ўзбекистондан темир йўл орқали ташиш тарифини пасайтиришни сўраган. Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Сардор Умурзаков ҳукумат ушбу масалани ўрганишини билдирди.
Халқаро молия корпорацияси Ўзбекистон ҳукуматига мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида 500 МВт гача қувватга эга шамол электр станцияларини қуриш ва улардан фойдаланиш бўйича давлат-хусусий шериклик тузилмасини шакллантиришда маслаҳат беради.
Давлат геология ва минерал ресурслари давлат қўмитаси биноси аукционда 124,7 млрд сўмга сотилди. Унинг бошланғич баҳоси 75,6 млрд сўм этиб белгиланган эди.
Ҳафта давомида сўмга нисбатан мустаҳкамланган рубль, арзонлаган доллар ҳамда қадрсизланган евро — ҳафталик валюта курслари дайжестида.
Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш суръати Украинадаги уруш туфайли сезиларли даражада секинлашади, бироқ янада самаралироқ бюджет харажатлари ва яшил молиялаштириш келгусида ўсишнинг тезлашишига хизмат қилиши мумкин. Осиё тараққиёт банки ўз прогнозларига таянган ҳолда, беқарорлик ва рисклар даврида ҳукуматларга бюджет-солиқ сиёсати билан боғлиқ тавсиялар бермоқда.
Шавкат Мирзиёев янги Кўкдала туманида ўтказилган йиғилишда инсонлар фаровонлиги ва эртанги кунга ишонч ўртасидаги боғлиқлик ҳақида гапирди. Ҳокимларга мурожаат қилиб: «Қўлингдан ҳеч нарса келмаса, одамларга ҳеч бўлмаганда 100 та товуқ бер… Олти ой ичида у билан гаплаш. Уларнинг дунёқараши ўзгаради». Шунингдек, у ҳамма ҳам ҳоким бўла олмаслигини, уларни тарбиялаш кераклигини, бу осон эмаслигини таъкидлади.
Март ойи ўрталарида Марказий банкнинг асосий ставкани 17 фоизга оширганидан сўнг кредитлар бўйича фоиз ставкаларининг ошиши кутилган эди. Аммо ўтган ойда тадбиркорлик субъектлари учун ажратиладиган кредитлар 1,1 фоизга арзонлашди. Марказий банк нима учун бундай бўлганини тушунтирди.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 41,80 сўмга арзонлаб, 11 260,28 сўмни ташкил қилди. Евро курси ҳам пасайди, рубль курси эса кўтарилди.
Марказий банк мамлакатда доллар ва евро танқислиги, шунингдек катта миқдордаги рублнинг кириб келиши кузатилмаётганини маълум қилди. Шунингдек, хорижий валюта операциялари бўйича чекловлар кўриб чиқилмаётгани қайд этилди. Регулятор журналист ва блогерлар саволларига берган жавобларнинг муҳим қисмлари «Газета.uz» материалида.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг