дайжест

Қайта ташкил этилган Тошкент давлат иқтисодиёт университети олдига қандай вазифалар қўйилмоқда?

Тошкент иқтисодиёт университети таркибига Молия ҳамда Фискал институтлари қўшилмоқда. Бу икки ОТМда таҳсил олаётган талабалар бирлаштирилган университетда ўқишни давом эттиради. Янги олийгоҳда кузатув кенгаши, Трансформация маркази ва университетни ривожлантириш жамғармаси бўлади.


дайжест

Жумадан бошлаб ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

Ўзгидромет фавқулодда эълон берди, унга кўра, жумадан бошлаб Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғиб, қорга айланиши кутилмоқда. Айрим жойларда ёғингарчилик кучли бўлади, шамол 25−28 м/с гача кучайиши мумкин.


дайжест

Ҳафта давомида ҳарорат +24 даражагача кўтарилади

Ҳафта давомида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат кечаси +3…+10, кундузи +12…+24 даража бўлади. Жума куни эса совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади.


дайжест

Тошкентдаги IQAir ҳаво сифати датчиклари тармоғи кенгайди

Сўнгги бир ойда Тошкент шаҳридаги IQAir ҳаво сифати датчиклари сони икки баравардан кўпроққа кўпайди. «Газета.uz»дан ташқари улар БМТТД, IMPACT.T, korzinka.uz, Safia ва бошқалар томонидан ўрнатилди. Uzum ва «Капиталбанк» йил охиригача 50 та датчикдан иборат тармоқ яратилишини маълум қилди.


дайжест

«Тошшаҳартрансхизмат» раҳбарига нисбатан очилган жиноят иши доирасида яна бир неча киши ушланди

Пойтахт транспорт бошқармаси ва «Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг собиқ раҳбари Анвар Жўраевга нисбатан жиноят иши ДХХ томонидан олиб борилмоқда. У компания бош муҳандиси ва 2 автобус саройи раҳбари билан тил бириктириб, эҳтиёт қисмлар, ёқилғи маҳсулотларини талон-торож қилишда гумонланмоқда.


дайжест

Миллий гвардия мактаблардаги давоматни текширишга жалб қилинди. Бунга қандай зарурат бор эди? Муносабат ва изоҳлар

Мактабдаги давомат муаммосини ҳал қилишга Миллий гвардия ҳам қўшилди. Интернетда ходимлар ўқувчи ва ўқитувчиларга масъулият ҳақида гапираётгани акс этган видеолар тарқалиб, жамоатчилик саволларига сабаб бўлди. «Газета.uz» Таълим вазирлиги ва Миллий гвардия вакилларининг фикрларини бир ерга тўплади.


дайжест

Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли автомобиллар сони 4 миллиондан ошди

Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли автомобиллар сони 4 млн 20 мингтани ташкил этди. Бир йил давомида кўрсаткич салкам 400 мингтага кўпайган. Аҳолига тегишли жами автотранспорт воситаларидан 93 фоизи енгил автомобиллар ҳисобланади.


дайжест

Қашқадарёда 50 ўринли ҳоспис қурилади

Қарши шаҳрида 2026 йилгача 50 ўринга мўлжалланган ҳудудлараро ҳоспис қурилади. Бу президент қарорида кўзда тутилган.


дайжест

Ўзбекистонлик боксчилар «Странжа» турнирида яна биринчи ўринни эгаллади

Болгарияда бокс бўйича «кичик жаҳон чемпионати» номини олган «Странжа» турнирида ўзбекистонликлар 5 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза олиб, умумжамоа ҳисобида кетма-кет тўртинчи йил 1-ўринни эгаллади.


дайжест

Финляндия президентлиги учун сайловда 51,6 фоиз овоз билан Александр Стубб ғалаба қозонди

Финляндия президентлиги учун сайловнинг иккинчи турида ҳукмрон Миллий коалиция партиясидан номзод, собиқ бош вазир Александр Стубб 51,6 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. Иккинчи турда унга рақиблик қилган мустақил номзод, собиқ ташқи ишлар вазири Пекка Хаависто 48,4 фоиз овоз олди.


дайжест

Кластерларнинг фермерлар олдидаги қарздорлиги ҳали тўлиқ тўланмаган — президент

Президент Шавкат Мирзиёев кластерларнинг фермерлар олдидаги қарздорлиги ҳали тўлиқ тўланмаганини маълум қилди. Шунингдек, 2024 йил пахтасини сотиш бўйича фьючерс шартномаси тузган фермерларнинг маълум қисми кредитларни ҳалигача олмагани таъкидланди.


дайжест

Ўзбекистондаги 70 та туманда минерал ўғит сақлаш омборлари ташкил қилинади

Шавкат Мирзиёев 70 та туманда минерал ўғит сақлаш омборларини ташкил қилиш бўйича топшириқ берди. Шунингдек, февраль-апрель ойларида биржага чиқадиган минерал ўғит кунлик ҳажмини 6 минг тоннадан 9 минг тоннага оширишга кўрсатма берилди.


дайжест

Оғир атлетика бўйича ОЧда ўзбекистонликлар 25 та медаль олди

Тошкентда ўтган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида КХДР умумий медаллар бўйича 1-ўрин (33 та медаль), Жанубий Корея 2-ўрин (27 та), Ўзбекистон эса 3-ўрин (25 та)ни эгаллади. Ўзбекистонлик эркак спортчилар очколар борасида энг яхши натижа кўрсатди (умумий рўйхат).


дайжест

Ўзбекистондаги табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш қоидалари тасдиқланди

Ўзбекистоннинг табиий сув ҳавзаларида спорт-ишқибозлик турида ҳамда саноат усулида балиқ овлаш тартиби белгиланди. Унга кўра, ёйма тўрлар, электр қармоқ, тузоқсимон тўрлар ва бошқа балиқ овлашнинг браконьерлик қуролларидан фойдаланиш ҳамда 16 апрелдан 31 майгача балиқ овлаш тақиқланди.


дайжест

Ўзбекистонда 2023 йилда оиладаги зўравонлик бўйича 9000 дан ортиқ шахс жазоланди

2023 йилда Ўзбекистонда 203 нафар шахс оиладаги зўравонлик бўйича Жиноят кодексига мувофиқ судланиб, уларнинг 59 нафари қамалди. Шунингдек, 8928 киши маъмурий жавобгарликка тортилди.


дайжест

Президент ёқилғисиз иситиладиган 10 сотихли 200 тагача ихчам иссиқхона қуришга топшириқ берди

Шавкат Мирзиёев масъулларга ёқилғисиз иситиладиган, ихчам иссиқхоналарни барпо қилиш тажрибасини қўллаб-қувватлаб, тайёр ҳолда топшириш шарти билан 10 сотихли 200 тагача ихчам иссиқхона қуриш вазифасини қўйди.


дайжест

Аҳолига мева-сабзавот етиштириш учун 60 минг гектар ер тарқатилади

Президент мева-сабзавот етиштириш ва экспортини ошириш мақсадида аҳолига яна 60 минг гектар ер тарқатилишини маълум қилди. Бундай ер майдонлари ҳамда томорқаларга саноат, кооперацияни кенг олиб кириш ва маҳсулот етиштириш учун 1 трлн сўм кредит ресурси ажратилади.


дайжест

Қозоғистонда сайғоқларни отиш тўхтатилди

Қозоғистонда мутахассислар билан маслаҳатлашилганидан сўнг ва ёмон об-ҳаво шароити туфайли сайғоқларни отиш тўхтатилди. Уларнинг сони 2023 йил октябрь ойида ушбу ҳайвонлар популяциясининг кескин ортиши ва яйлов етишмаслиги фонида тартибга солинганди.


дайжест

Йўқолиб кетган Осиё қоплони популяциясини қайта тиклаш ниятидамиз — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон президентининг маълум қилишича, Ўзбекистон Устюрт платоси кенгликларида яшаган ва инсон омили таъсирида йўқолиб кетган Осиё қоплони популяциясини қайта иқлимлаштириш ниятида. Олимлар ва экспертлар бу йўналишда ҳамкорликка қилишга таклиф этилади.


дайжест

«Док-1 Макс» иши: Прокурор Фармацевтика агентлиги собиқ раҳбарига 18 йил, Quramax директорига 20 йил сўради

Прокурор суддан «Док-1 Макс» сиропи иши бўйича Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги собиқ раҳбарини 18 йилга, Quramax компанияси собиқ директорини эса 20 йилга озодликдан маҳрум қилишни, шунингдек, судланувчилардан ҳалок бўлган болалар оилаларига 100 млн сўмдан ундиришни сўради.