Ўзбекистонда йил бошидан буён 13 364 та меҳнат қонунчилиги бузилиши расман қайд этилган. Бу ҳақда Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги матбуот хизмати «Газета.uz»га маълум қилди.

Январь апрель ойларида Давлат меҳнат инспекцияси томонидан энг кўп қоидабузарликлар қуйидагиларда аниқланган:

  • халқ таълими (мактаб) муассасаларида — 5612 (ойига ўртача 1403 та ҳуқуқбузарлик);
  • мактабгача таълим ташкилотларида (болалар боғчаларида) — 2173 (543);
  • Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида — 1215 (303);
  • қишлоқ хўжалигида — 452 (113);
  • қурилиш ташкилотларида — 266 (66).

2023 йилда энг кўп меҳнат қонунчилиги бузилиши таълим соҳаси — 21 286 (ойига ўртача 1773 та), соғлиқни сақлаш — 3589 (299), қурилиш — 1867 (155), қишлоқ хўжалигида — 1775 (147), саноат — 686, транспорт — 539, банк-молия тизими — 274, савдо ва хизмат кўрсатиш — 237, бошқаларда — 10 977 аниқланган.

Ўртача ойлик кўрсаткичлар билан солиштирилса, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида кўпроқ ҳуқуқбузарликлар аниқлаган.

Текширув доирасида жами 4321 та текширувлар ўтказилиб, натижада 2682 нафар мансабдор шахсга нисбатан 6,2 миллиард сўм (ҳар бири 2,5 миллион сўмга яқин) жарималар қўлланилди. Яна 166 та иш ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ўтказилган.

Аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари аксарияти қуйидагилар билан боғлиқ:

  • меҳнат шартномаларни нотўғри тузилиши — 617 та;
  • меҳнатга ҳақ тўлашда — 1 462 та;
  • таътиллар берилишида — 1 474 та;
  • ўз иш ўринлари тўғрисидаги маълумотни тақдим этмаслик ёки яшириш — 846 та;
  • ишдан ноқонуний бўшатишда — 312 та;
  • ходимларни ўқитиш ва билимларини текшириш ташкил этилмаган — 626 та;
  • махсус кийим ва ҳимоя воситалари билан таъминланмаган — 332 та.

Натижада Давлат меҳнат инспекцияси томонидан 44 413 та норасмий иш ўринлари рўйхатга олиниб, 5 997 нафар фуқаро фойдасига 26,4 миллиард сўм иш ҳақи ундирилишига эришилди.

Мазкур даврда 7157 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 4663 таси қаноатлантирилган, 2697 та мурожаат бўйича тушунтиришлар берилган. Мурожаатларнинг аксарияти тўловни ўз вақтида тўлаш ва бошқа тўловлар билан боғлиқ — 3637 та, ноқонуний ишдан бўшатиш — 605 та, ходимдан норасмий фойдаланиш — 467 та, ишга қабул қилишда ҳуқуқбузарликлар — 382 та.