12−15 февраль кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида февраль ойи ўртаси учун қуруқ ва жуда илиқ бўлган об-ҳаво сақланиб туради, дея хабар бермоқда Ўзгидромет хизмати агентлиги.

Ҳарорат 12−13 февраль кунлари кечалари +3…+8, кундузи +12…+17 даража бўлади. 14−15 февралда бундан ҳам илиқ — кечаси +5…+10, кундузи +19…+24 даража бўлади.

Бундай ҳарорат фони февраль ойи ўртаси учун бўлган меъёрий қийматлардан 10−12 даражага юқоридир. Қуруқ об-ҳаво республика ҳудудининг катта қисмида 16 февраль куни ҳам сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи +15…+20 даражагача бироз пасаяди.

Фақат Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларига 16 февралда келиб чиқиши арктик бўлган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0…-5, кундузи −3…+2 даража бўлади.

Шамол шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади, 15−16 февралда баъзи жойларда 15−20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 23−28 м/с гача кучайиши мумкин. Республиканинг тоғли ҳудудларида 12 февраль куни қор кўчиши хавфи бор.

Тошкент шаҳрида 12−16 февраль кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 12−13 февралда кечалари +3…+8, кундуз кунлари +12…+17, 14−15 февралда кечалари +5…+10 даража, кундуз кунлари +19…+22 даража бўлади.