дайжест

Президент ижтимоий соҳа вазирлари билан йиллик шартномалар тузиш ва улар учун KPI белгилашни топширди

Шавкат Мирзиёев бош вазирга ижтимоий соҳа вазирлари, шунингдек, уларнинг ўринбосарлари ва ҳоким ўринбосарлари билан бир йиллик шартномалар тузиш, улар учун KPI белгилаш бўйича топшириқ берди. Соғлиқни сақлаш, таълим ва фан соҳаларидаги аҳвол танқид қилинди.


дайжест

Блогер Отабек Сатторий қамоқдан озод этилди

2021 йилнинг майида 6,5 йилга қамалган сурхондарёлик блогер Отабек Сатторий суд ажрими билан қамоқдан озод этилди. Унга белгиланган жазо ахлоқ тузатиш иши жазосига алмаштирилиб, иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади фойдасига ундирилиши белгиланди.


дайжест

«Биз ҳар қандай импорт чекловига қаршимиз. У бизга зарар» — Жаҳонгир Ортиқхўжаев

Тошкент шаҳри собиқ ҳокими, тадбиркор Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳар қандай импорт чеклови қўйилишига қаршилиги, бундай чоралар унинг корхоналарига зарар эканини таъкидлади. «Биз тўлаётган солиқлар ҳам, импорт учун солиқлар ҳам „ноль“ бўлса, биз ютар эканмиз, кўпроқ фойда топар эканмиз», — деди у.


дайжест

Маҳалла раиси мактабда тарбия ва давомат масалалари билан қизиқмаяпти — президент

Шавкат Мирзиёев маҳалла раиси мактабда тарбия ва давомат масалалари ҳамда ота-оналар билан ҳамкорлик қилишга қизиқмаётганини таъкидлади. У, шунингдек, ҳокимлар, ёшлар ва ижтимоий масалага масъул ўринбосарлар мактабда маънавият, спорт тадбирларини ташкил этишга эътиборсиз бўлаётганини қайд этди.


дайжест

Ҳафта давомида ҳарорат кўтарилиб боради

Ҳафта давомида ҳарорат кечалари 0…+7, кундузи +7…+17 даражагача кўтарилиб боради. Чоршанба ва пайшанба кунлари аксарият ҳудудларда ёмғир ёғади, қолган кунларда қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин.


дайжест

«Эл-юрт умиди» жамғармаси Президент администрациясига ўтказилади

Шавкат Мирзиёев «Эл-юрт умиди» жамғармаси Президент администрацияси ҳузурига ўтказилиши ва хорижда ўқитиш бўйича янги тизим жорий этилишини маълум қилди. Жамғарма ҳисобидан ёшларни ўқишга юборишда малакали ва сифатли инженер ҳамда технологлар тайёрлашга устуворлик берилади.


дайжест

Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида бир ҳафта давомида қор кўчиши хавфи эълон қилинди

6−12 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳароратнинг ўзгариши сабабли 6 та вилоятнинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи эълон қилинди. 7−8 февраль кунлари эса Қамчиқ довонида қор ёғиши, вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик ва туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши мумкин.


дайжест

Қозоғистонда ҳукумат истеъфога чиқди

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ҳукуматининг истеъфоси қабул қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳукуматнинг истеъфога чиқиш сабаблари ҳақида маълумот берилмаган. Бош вазир вазифасини бажарувчи этиб бунгача ҳукумат раҳбарининг биринчи ўринбосари бўлган Роман Скляр тайинланди.


дайжест

Ўзбекистонда вояга етмаганлар 2023 йилда 3,5 мингта жиноят содир этди

2023 йилда Ўзбекистонда вояга етмаганлар томонидан 3500 та жиноятчилик қайд этилди. Уларнинг 2280 таси мактаб ўқувчилари ҳисобига тўғри келди. Президент мактабларда болаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш орқали уларнинг «жиноятга қарши иммунитетини» шакллантириш тизимини яратиш муҳимлигини айтди.


дайжест

Президент: Бюджетдан маблағ ажратилса-да, онкологик беморлар дориларни 10 баробар қиммат сотиб олишга мажбур

Президент онкологик беморларга дорилар вақтида етиб бормаслигига сабаб бўлаётган «ўйинлар»ни танқид қилди. «Эндокринология, кардиология, шошилинч хизматда ҳам бундай фактлар етарли», — деди у. Давлат раҳбари, шунингдек, дориларнинг яширин айланмасига етарли чора кўрилмаётгани ҳақида ҳам гапирди.


дайжест

Мактаблардаги инспектор-психологлар штати Ички ишлар вазирлигидан Миллий гвардия тизимига ўтказилади

Мактаблардаги инспектор-психологлар штати Ички ишлар вазирлигидан Миллий гвардия тизимига ўтказилади. Яқинда уларга қатор қонунбузарликларни содир этганларга нисбатан жазо қўллаш ваколати берилганди.


дайжест

Президент таълим тизимидаги камчиликларни санаб ўтди

Шавкат Мирзиёев профессионал таълимда масъул идоралар кўпайгани учун ривожланиш бўлмаётганини таъкидлади. «Талабалар учун олийгоҳларда мустақил ишлашга муҳит яхши эмас, айрим ректорларда ташаббус, интилиш, фидойилик етишмаяпти». Баъзи чекка қишлоқларда эса болалар боғчаларга тўлиқ қамраб олинмаган.


дайжест

Ҳар бир она ва бола ўлими «фавқулодда ҳолат» деб баҳоланади — Шавкат Мирзиёев

Президент оналар ва гўдаклар ўлимига тўхталиб, «Ҳар бир она ва бола ўлими „фавқулодда ҳолат“ деб баҳоланади ва сўров шунга яраша бўлади», — деди. Мирзиёевнинг ўтган йилги сайловолди дастурида 2030 йилгача бундай ўлимларни камида 2 баробарга қисқартириш режа қилинганди.


дайжест

Мактабдаги бўш жойлар тадбиркорлар учун текин фойдаланишга берилади

Тадбиркорлар ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитиш учун мактабдаги бўш жойлардан текин фойдаланишлари мумкин бўлади. Мактабларда ўргатиш мумкин бўлган 50 та касб-ҳунар рўйхати тузилади. «Мақсадимиз — мактаб битирувчиси ҳеч бўлмаганда битта касбни эгаллаб катта ҳаётга қадам қўйсин», — деди президент.


дайжест

«ДХШ асосида боғча очганларнинг 1,5 мингдан зиёди ноқонуний ҳаракатлар содир этган» — Мактабгача таълим агентлиги

Ўзбекистонда 1,5 мингдан зиёд нодавлат мактабгача таълим ташкилотида давлат бюджетини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди. Айрим тадбиркорлар бунда махсус дастурий ёки аппарат воситаларидан фойдаланган. Ушбу ҳолатлар бўйича маълумотлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.


дайжест

Мактабларда юқори синф ўқувчиларига иккинчи хорижий тил ўргатилади

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб 10−11-синфларда иккинчи хорижий тилга ўқитилади. Шунингдек, хорижий тиллар йўналишлари бўйича педагогларни тайёрлайдиган давлат ОТМ талабаларининг мактабларда педагогик амалиёти йўлга қўйилади.


дайжест

Билимни баҳолаш агентлиги абитуриентларни имтиҳон қилиш билан чекланмоқда — президент

Шавкат Мирзиёев ДТМ Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги сифатида қайта ташкил этилса-да, ҳалигача абитуриентларни имтиҳон қилиш билан чекланаётганини айтди. Эндиликда профессионал ва олий таълимда касбий кўникмаларни белгилаш ва уларни баҳолашнинг янги тизими жорий қилинади.


дайжест

Раҳматулла Назаров Ўзбекистоннинг Беларусдаги янги элчиси бўлди

Ўзбекистоннинг Беларусдаги янги тайинланган элчиси Раҳматулла Назаров Минскда ўз вазифасини бажаришга киришди. У 2021 йилдан буён элчихона маслаҳатчиси, муваққат ишлар вакили сифатида ишлаб келаётганди.


дайжест

Онкология бўйича ҳар бир эрта аниқланган ҳолат учун тиббиёт бригадаларига мукофот жорий қилинади

Ўзбекистонда онкология бўйича ҳар бир эрта аниқланган ҳолат учун тиббиёт бригадаларига мукофот бериш жорий қилинади. Бу тажриба 1 майдан Қашқадарёда бошланади ва келгуси йилдан бошқа ҳудудларда йўлга қўйилади.


дайжест

Ерости метро бекатларидаги эски эскалаторларни алмаштириш ишлари бошланди

10 февралдан 20 мартгача Тошкент метросининг «Халқлар дўстлиги» бекатидаги «Tashkent city» мажмуасига олиб чиқувчи вестибюль ёпиқ бўлади. Бу вақтда муддатини ўтаб бўлган эскалатор янгисига алмаштирилади.


дайжест

Техникумларда ҳам «кредит тизими» бўлади. У олийгоҳларда тан олинади

Янги ўқув йилидан коллеж-техникумнинг 1−2 курсида таълим тизими ва уни баҳолаш олийгоҳлар билан тенглашади. Техникумларда ҳам олийгоҳларда тан олинадиган «кредит тизими» яратилади. 2 йил етарли «кредит» тўплаганлар «2+2» ёки «2+3» дастури асосида ОТМнинг 2 ёки 3-курсларида таълимни давом эттиради.


дайжест

Шерзод Салихов Чиноз тумани ҳокими этиб тайинланди

Тошкент вилояти Чиноз туманига Шерзод Салихов ҳоким этиб тайинланди. Тайинловга қадар у Тошкент тумани ҳокимининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.


дайжест

Президент Париждаги Олимпия ўйинларида якка курашдан бошқа спорт турларидан ҳам медаллар кутмоқда

Шавкат Мирзиёев Парижда бўладиган Олимпия ва Паралимпия ўйинларига қаттиқ тайёргарлик кўришни тайинлади. «Бу йилги ютуқларни Токиодаги каби фақат якка кураш спорт турлари ҳисобидан қўлга киритамиз, деган фикр мутлақо нотўғри. Натижа тарихда энг яхшиси бўлиши учун ҳозирдан чора кўриш керак», деди у.


дайжест

Исроил қурилиш ишларига Ўзбекистон фуқароларини ёлламоқчи

Исроил Ғазо секторидаги можаронинг кучайиши ортидан ишчи кучи танқислигига дуч келди. Расмийлар қурилиш соҳасидаги фаластинликлар ўрнини Ўзбекистон, Ҳиндистон ва Шри-Ланка мигрантлари ҳисобига тўлдиришни режалаштирмоқда. Учта давлатдан умумий ҳисобда 65 минг ишчи келиши кутилмоқда.


дайжест

«Жинсий тарбиядан олабўжи ясамаслик керак» — болалар омбудсмани

Ўзбекистонда жинсий тарбия «боланинг тарбияси ва ахлоқий фазилатларига қандайдир тарзда таҳдид солади», деган фикр кенг тарқалган, деди болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова Alter Ego лойиҳасига берган интервьюсида. «Ундан олабўжи ясамаслик керак. Маърифат таҳдид солиши мумкин эмас», — деди у.


дайжест

Ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин фаолиятини якунлади

Теннисчи Денис Истомин Девис кубоги доирасидаги Ўзбекистон-Польша учрашувидан сўнг профессионал спортдаги фаолиятини якунлаганини маълум қилди. У уч марта Олимпия ўйинларида қатнашган, 2018 йилги Осиё ўйинларида олтин, Гуанжоу-2010 да 2 та кумуш ва Инчеон-2014 да бронза медалини қўлга киритган.