Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 5 февраль куни ҳукуматининг истеъфосини қабул қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳужжат матнини Қозоғистон раҳбари матбуот хизмати эълон қилди.

Ҳукуматнинг истеъфога чиқиш сабаблари ҳақида маълумот берилмаган. Бош вазир вазифасини бажарувчи этиб Роман Скляр тайинланди. У бунгача ҳукумат раҳбарининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.

Ҳужжатда Қозоғистон ҳукумати аъзолари ҳукуматнинг янги таркиби тасдиқланмагунча ўз вазифаларини бажаришда давом этиши қайд этилган.