7−8 февраль кунлари А-373 Тошкент — Ўш автойўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик ва туман кузатилиши мумкин, деб огоҳлантириш берди Ўзгидромет хизмати агентлиги матбуот хизмати.

Шу кунларда мазкур ҳудудда кўринувчанлик 50 метргача пасайиши, шамол тезлиги 15 — 20 м/с гача кучайиши оқибатида автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши кутилмоқда.

6−12 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли эса республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.

Ҳудудлар

  • Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманлари;
  • Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманлари;
  • Самарқанд вилояти: Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманлари;
  • Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманлари;
  • Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
  • Наманган вилояти: Поп тумани.