Тошкент кўчаларида электр энергиясини тежаш мақсадида жорий қилинган чекловлар олинади

13 декабр соат 17:00 дан мавжуд кўча чироқлари, иллюминация чироқлари 100 фоиз ёқилади.

«Бош вазирга март ойигача Тошкентга 1000 та автобус олиб келиш бўйича топшириқ бердим» — президент

Ўзбекистон президенти бош вазирга март ойигача Тошкентга 1000 та автобус олиб келиш бўйича топшириқ берди. Аввалроқ бунча миқдордаги автобусларни 2025 йил охиригача сотиб олиш режалаштирилган эди.

«Йиқилса, кимни айблайди? Президентни». Мирзиёев — музлаган йўлаклар ҳақида

Шавкат Мирзиёев Учтепа туманига ташрифи давомида кутилмаганда маҳаллага ташриф буюриб, кириш эшиклари ҳолатига назар ташлади, аҳоли хонадонларида бўлди. У мутасаддиларнинг иссиқлик масаласини ҳал қилаётганига ишонтирди, совуқ тез орада ўтиб кетишини айтиб, йўлаклар музлаганини танқид қилди.

Президент энг оғир йўналишларга қўшимча автобуслар қўйиш бўйича топшириқ берди

Шавкат Мирзиёев пойтахтда жамоат транспортидан фойдаланадиган 1,3 млн йўловчи учун автобуслар етишмаётганини танқид қилди. Президент энг оғир йўналишларга қисқа муддатда қўшимча автобуслар қўйиш ҳамда ҳайдовчиларнинг ойлик маошларини ошириш бўйича кўрсатма берди.

Ер усти метро линияси вақтинчалик соат 23:00 гача ишлайди

Тошкент метрополитенининг ер усти ҳалқа линиясида техник ишлар бажарилиши сабаб поездлар 16 декабрдан соат 23:00 гача ҳаракатланади.

Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун қишки таътил одатдагидек 28 декабрдан бошланади

Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун 28 декабрдан 2023 йилнинг 11 январига қадар 14 кунлик қишки таътил берилади.

Йил бошидан бери дунёда 67 нафар журналист ўз вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлди

Халқаро журналистлар федерациясининг маълум қилишича, йил давомида 67 нафар журналист ҳамда ОАВ вакиллари ўз вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлди. Федерация бош котиби БМТ Бош Ассамблеясида «Журналистларнинг хавфсизлиги ва мустақиллиги бўйича» конвенция қабул қилиш вақти келганини айтмоқда.

Сурхондарёда қизил китобга киритилган 51 туп дарахтни кесганларга жиноят иши қўзғатилди

Бойсун давлат ўрмон хўжалигида 51 туп дарахт ноқонуний кесилиши оқибатида ўсимлик дунёсига жами 560 млн сўмдан ортиқ зарар етказилганди. Вилоят прокуратураси ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатди.

Даволаш-профилактика муассасаларининг илмий даражага эга ходимларига қўшимча ҳақ тўлаш тартиби белгиланди

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Даволаш-профилактика муассасаларининг илмий даражага эга бўлган ходимларига қўшимча ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Тадбиркорларнинг энергия ресурсларидан фойдаланиш ҳолатлари текширилади

Президент қарори билан 1 апрелгача тадбиркорларнинг энергия ресурсларидан ноқонуний ва самарасиз фойдаланиш ҳолатлари текширилади. Текширув президент ҳузуридаги Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишмасдан амалга оширилади.

ТИВ Мексикада ҳибсга олинган 7 нафар ўзбекистонлик ҳақида маълумот берди

Ўзбекистон ТИВ Мексикада 7 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олингани айтилган хабар юзасидан баёнот берди. Ҳозирга қадар барча фуқаролар қўйиб юборилган ва Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилган. «Уларнинг ҳаётига ҳеч қандай таҳдид йўқ», — дейилади хабарда.

Ўзбекистонда тиббиёт ходимлари фаолиятига тўсқинлик қилган шахсларга маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда

Қонунчилик палатасида тиббиёт ходимлари фаолиятига тўсқинлик қилган фуқаролар ва мансабдор шахсларни жаримага тортиш ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазосини белгилаш ҳақидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Депутатлар лойиҳани иккинчи ўқишда бир овоздан қабул қилинди.

Ўзбекистонда «свет» ўчирилиши бўйича жадваллар эълон қилина бошланди

Тошкент шаҳри ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида электр тармоқлари маъмурлари ва корхоналари электр таъминотидаги аниқ узилишлар жадвалларини эълон қила бошлади. Вақтинчалик ўчиришлар фақат зарур ҳоллардагина амалга оширилади. Ҳозирча графиклар учун алоҳида сайт мавжуд эмас.

WizzAir авиакомпанияси илк бор Абу-Дабидан Самарқандга парвозларни йўлга қўйди

13 декабрь куни Венгриянинг WizzAir лоукостер авиакомпанияси Airbus A321 neo самолётида илк бор Абу-Даби — Самарқанд — Абу-Даби парвоз йўналиши бўйича парвозларни амалга оширди.

Тошкент — Андижон — Тошкент йўналишида қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади

Янги йил байрами муносабати билан йўловчиларни ташишни ташкил қилиш мақсадида 15−22−29 декабрь ва 5−12−19−26 январь кунлари Тошкент — Андижон — Тошкент йўналишида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади.

Тошкент — Термиз — Тошкент йўналишида қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади

Янги йил байрами муносабати билан йўловчиларни ташишни ташкил қилиш мақсадида 17−29 декабрь ва 2−15 январь кунлари Тошкент — Термиз — Тошкент йўналишида қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади.

Андижонда уйда ёнғин бўлиши оқибатида 63 ёшли фуқаро вафот этди

Андижон туманида яшаш хонадонларининг бирида содир бўлган ёнғин оқибатида 63 ёшли фуқаро вафот этди. Фарзанди куйиш жароҳати билан шифохонага ётқизилди. Ёнғин иситиш печидан фойдаланишда эҳтиётсизлик оқибатида келиб чиққани айтилмоқда.

Фарғонада уйда газ портлаши оқибатида фуқаро вафот этди

Қўқон шаҳрида уйидаги газни текшириб кўриш учун гугурт чаққан фуқаро газ портлаши оқибатида вафот этди. Ёнида бўлган укаси эса куйиш жароҳати билан шаҳар тиббиёт марказига жойлаштирилди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланди.

Қашқадарёда 13 ёшли бола ис газидан вафот этди

Қарши шаҳрида 13 ёшли бола уйидаги газ плитасидан чиққан ис газидан заҳарланиб вафот этди. Укалари эса заҳарланиш аломатлари билан туман шифохонасига ётқизилди. Ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қўшма Штатлар Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара ҳақидаги келишувни олқишлади

АҚШ Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича келишувга эришганини олқишлайди, деди АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Ўзбекистон ТИВ раҳбари Владимир Норов билан учрашувда. Бу ерда икки давлат ўртасидаги Стратегик шериклик мулоқотининг 2-йиғилиши бўлиб ўтади.

Ўзбекистонда кунлик ковид статистикаси сезиларли пасайди

ССВ маълумотларига кўра, 12 декабрь куни коронавирусга чалинганлар сони 58 нафарни (бир кун олдин 122 киши) ташкил этиб, пандемия бошлангандан буён вирусга чалинганлар сони 247 987 нафарга етди.

Андижондаги корхона 6 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг электр энергиясини талон-торож қилди

Энергетика вазирлиги Андижонда 684,1 млн сўмлик электр энергиясини талон-торож қилинганини аниқлади. Ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақолалар:

Бундан 100 йил аввал ўзбекистонлик амалдорларнинг хизмат автомобиллари қандай бўлган?

Mercedes, Toyota, шунингдек, Chevrolet’нинг премиум моделлари — бугун ўзбек амалдорлари суйиб фойдаланадиган автомобиллар. Бир аср аввал ҳозирги Ўзбекистон ўрнида бўлган Туркистон Республикаси амалдорлари-чи, улар қандай машиналардан фойдаланган? Тарихчи Шарофиддин Ҳошимжонов мақоласи — шу ҳақда.

Илмий иш қандай ёзилиши ёки бўлиши керак? Унинг натижаси-чи?

Ўзбекистонда фалсафа доктори, фан доктори илмий даражасини олиш учун ёзиладиган диссертацияга ўндан ортиқ талаб қўйилган. Ҳамма ҳам талаб-қоидага риоя қиляптими? Ёзилаётган илмий ишлар қанчалик сифатли? Ўзбек илм-фани учун нечоғлик янгилик бўлмоқда? Йилдан йилга тадқиқотчи, изланувчилар сони ошяптию, нега натижаси билинмайди? «Газета.uz» мутахассислардан муаммо нимада эканлиги ва илмий иш аслида қандай ёзилиши ҳақида сўради.