2022 бошидан буён дунёда 67 нафар журналист ҳамда ОАВ ходимлари ўз вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлди (Ўтган йили 47 нафар ходим вафот этганди). Бу ҳақда Халқаро Журналистлар Федерацияси (IFJ) сўнгги рақамларни эълон қилди ҳамда халқаро ҳамжамиятни журналистларнинг хавфсизлиги ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича аниқ чоралар кўришга чақирди.

Уларнинг 12 нафари Украинадаги уруш вақтида можаролар сабаб ҳалок бўлди. Бу ҳалокатли воқеалар қайд этилган 21 мамлакатдаги энг юқори кўрсаткичдир.

Аммо Мексикадаги жиноий ташкилотларнинг террори ҳукмронлиги (11 нафар) ҳамда Гаитидаги (6 нафар) қонун ва тартибнинг бузилиши ҳам қотилликларнинг кўпайишига асос бўлди.

Шунингдек, Европада ўлдирилгани қайд этилган (13 нафар) журналистларнинг сони Яқин Шарқ ва Араб дунёси (5) ва Африка (4) мамлакатларида рўйхатга олинган сонлардан кўпроқ.

«Журналистлар ва бошқа оммавий ахборот воситалари ходимлари ўлдирилишининг кўпайиши жиддий ташвишга сабаб бўлмоқда ва бутун дунё ҳукуматларини демократиянинг асосий устунларидан бири бўлган журналистикани ҳимоя қилиш учун чора кўришга яна бир сигнал [бермоқда]», деди IFJ бош котиби Энтони Белланжер.

«Ҳаракат қилмаслик эркин ахборот оқимини бостиришга ва одамларнинг ўз раҳбарларини жавобгарликка тортиш қобилиятига путур этказмоқчи бўлганларни фақат руҳлантиради, шу жумладан, жамиятда ҳокимият ва таъсир кучига эга бўлганларнинг очиқ ва инклюзив йўлига тўсқинлик қилмаслигини таъминлашга ёрдам беради. Энди БМТ Бош Ассамблеяси Журналистлар хавфсизлиги ва мустақиллиги тўғрисидаги конвенциясини қабул қилиши вақти келди», — деди у.

IFJ рўйхати, шунингдек, сиёсий репрессия 2022 йил давомида Хитойдан Белоруссияга, Мисрдан Гонконг, Эрон, Мянма, Туркия ва Россияга қадар оммавий ахборот воситаларининг овозини ўчириш ва эркинлик учун норозилик намойишларини бостириш учун бош кўтарганини кўрсатади. Ҳозирда 375 нафар журналист ва оммавий ахборот воситалари ходимлари панжара ортига қамалган (жумладан, Европада 124 нафар).

Хитой ва унинг Гонконгдаги иттифоқчилари 84 нафар қамоқдаги журналистлар билан рўйхатда биринчи ўринни эгаллаган бўлса, Мянма (64), Туркия (51), Эрон (34), Беларус (33), Миср (23), Россия ва Қрим (29), Саудия Арабистони (11), Яман (10), Сурия (9) ва Ҳиндистон (7) кейинги ўринларни банд этган.

Европада эса ҳозирда 124 нафар, жумладан, Туркияда 52 нафар, Беларусда 33 нафар, Россияда 19 нафар, Украинада 13 нафар (жумладан, босиб олинган Қримда), Озарбайжонда 4 нафар, Грузияда 1 нафар, Полшада 1 нафар ва Буюк Британияда 1 нафар журналист камалган, дейилади хабарда.