Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, 12 декабрь куни Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 58 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 1 нафари Андижон вилоятида,
  • 2 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 1 нафари Наманган вилоятида,
  • 4 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 4 нафари Фарғона вилоятида,
  • 46 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида қайд этилди.

Статистик маълумотларга кўра, пандемия бошлангандан буён Ўзбекистонда жами 247 987 нафар одамда ковид аниқланган. Вафот этганлар эса 1 637 кишини ташкил этади.