16 декабрь санасидан метрополитеннинг «Ер усти ҳалқа йўли» йўналишида поездлар ҳаракати соат 05:00 дан 23:00 гача (одатда соат 0:00 гача) амалга оширилади. Бу ҳақда Тошкент метропоплитени матбуот хизмати хабар берди.

Бу вақтда метро темир йўлларида техник ишлар бажарилади ҳамда ўрнатилган қурилмалар техник кўрикдан ўтказилади.

Техник ишлар якуни бўйича қўшимча маълумотлар метрополитеннинг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифалари орқали берилади, дейилади хабарда.