Андижон туманида яшаш хонадонларининг бирида содир бўлган ёнғин оқибатида бир киши вафот этди, дея хабар бермоқда туман ҳокимлиги матбуот хизмати.

12 декабрь куни соат 13:40 ларда туманнинг «Саноат» МФЙ Саноатчи кўчаси 34-уйда ёнғин бошланган. 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:43 да воқеа жойига етиб келган ва ёнғин соат 13:46 да қуршаб олиниб, 14:04 да ўчирилган.

Келиб тушган маълумотга кўра тумани ҳокими Бахтиёр Маматкаримов воқеа жойига етиб борган. Ёнғин оқибатида хонадонда яшовчи 1959 йилда туғилган М.А. олган тан жароҳати натижасида воқеа жойда вафот этган.

Унинг фарзанди 1991 йилда туғилган З.А. 85 фоиз куйиш жароҳати билан шифохонагага ётқизилган. Уйларининг 40 метр квадрат қисми ёниб зарарланган, 200 метр квадрат қисми сақлаб қолинган.

Аниқланишича, ёнғин иситиш печидан фойдаланишда эҳтиётсизлик оқибатида келиб чиққан.

ёнғин

ёнғин

ёнғин