Тошкент — Андижон — Тошкент йўналишида қўшимча қатновлар йўлга қўйилади, дея хабар бермоқда «Ўзтемирлйўлйўловчи» компанияси матбуот хизмати.

Янги йил байрами муносабати билан йўловчиларни ташишни ташкил қилиш мақсадида Тошкент — Андижон — Тошкент йўналишида 15−22−29 декабрь кунлари ва 5−12−19−26 январь кунлари қўшимча қатновлар йўлга қўйилди.

Поездлар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

  • 60-сонли Тошкент — Андижон йўналиши: Тошкент 07:55 — Андижон 13:46
  • 59-сонли Андижон — Тошкент йўналиши: Андижон 16:00 — Тошкент 21:45

Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин. Чипталарни электрон тарзда ушбу ҳавола орқали харид қилиш ҳам мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 11 декабрдан бошлаб Андижон вилоятидан Хива, Термиз ва Қўнғиротга, 17 декабрдан Тошкент — Термиз — Тошкент йўналишида,18 декабрдан Тошкент — Урганч — Тошкент йўналишида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилиши хабар қилинганди.