11 декабрь куни Бойсун давлат ўрмон хўжалигида 51 туп дарахт ноқонуний кесиб кетилгани ҳақида хабар берилганди.

Бунинг оқибатида, қизил китобга киритилган «Зарафшон арчаси», «Шумтол», «Учкад» ва «заранг» номли жами 38 туп дарахтлар шикастлантирилгани ва ўсимлик дунёсига жами 560 млн 550 минг сўмлик моддий зарар етказилгани бўйича хулоса берилган ва тўпланган ҳужжатлар прокуратурага юборилганди.

Вилоят прокуратураси матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан 12 декабрь куни Бойсун тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 202-моддаси 3-қисми «ж» банди (Ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.