Шу кунларда қатор оммавий ахборот воситаларида Мексиканинг Гомес-Паласио шаҳрида 7 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олингани тўғрисида тарқалган хабар юзасидан Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги маълумот берди.

Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси Мексиканинг АҚШдаги элчихонаси, Миграция миллий институти ва ушбу мамлакатнинг бошқа муассасалари билан музокаралар олиб борди.

Натижада дипломатик миссия маълумотларига кўра, ҳозирга қадар барча фуқаролар қўйиб юборилган ва Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилган.

«Уларнинг ҳаётига ҳеч қандай таҳдид йўқ. Барча фуқароларимизнинг шахси аниқланган», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, мексикалик ҳамкорлар билан Ўзбекистон фуқароларига консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.