Ўзбекистон вилоятлари ҳокимликлари ва Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари томонидан электр узилишлари жадвалларини эълон қила бошлади. Шу каби режалар ҳақида аввалроқ «Газета.uz» билан суҳбатда энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов маълум қилганди.

У ўшанда мамлакатда газ ва электр энергияси тақчил бўлган қийин даврда «свет»ни ўчиришни мажбурий чора деб атаганди. Мамлакат бўйлаб олдиндан аниқ жадваллар илгари ҳеч қачон ошкор этилмаган ва кўпчилик аҳоли учун электр узилишлари кутилмаган ҳолат ҳисобланади.

Вазир ўз интервьюсида вазиятга қараб жадвалларга тузатишлар киритилиши мумкинлигини таъкидлаганди. Жадваллар кетма-кетлигига фавқулодда ўчишлар билан таъсир ўтказиши мумкин.

Тошкент

«Ҳудудий электртармоқлари» Тошкент шаҳар филиали 13 декабрь куни пойтахтнинг барча туманлари бўйлаб электр таъминотида қайси вақт оралиғида узилиш бўлиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотларни PDF кўринишида эълон қилди.

«Юқори истеъмол вақтларида Тошкент шаҳрига белгиланган истеъмол топшириғини бажариш, ишлаб чиқаришдаги технологик жараёнларни тўхтаб қолишини олдини олиш, электр энергиясини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш мувозанатини ушлаб туриш ҳамда истеъмолчилар таъминотини тартибсиз узилишларни бартараф этиш мақсадида фақат фавқулодда ҳолатда пойтахтнинг ҳудудларида туман ҳокимликлари билан келишган ҳолда электр энергияси таъминотига қисқа муддатли чекловлар киритилади», — дейилади хабарда.

Корхона қўшимча қилишича, «ушбу чеклов жадваллари фақат фавқулодда, об-ҳавонинг кескин совиб кетиши натижасида авария ҳолатларини олдини олиш, истеъмол ортиб кетгандагина амал қилади».

Бошқа ҳудудлардаги жадваллар:

Андижон вилояти

Бухоро вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Наманган вилояти

Самарқанд вилояти

Хоразм вилояти

Сурхондарё вилояти