Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун 14 кунлик қишки таътил берилади, дея хабар бермоқда вазирликматбуот хизмати.

Мактаб ўқувчилари учун II чоракнинг сўнгги куни 27 декабрга тўғри келиб, 28 декабрь куни қишки таътилнинг илк куни саналади. Таътил 14 календарь кун давом этади ва III чорак 2023 йилнинг 11 январидан бошланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ талабалар ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари учун 2022 йилнинг 26 декабридан 2023 йилнинг 9 январига қадар қишки таътил берилиши хабар қилинганди.