Тошкент — Термиз — Тошкент йўналишида қўшимча қатновлар йўлга қўйилади, дея хабар бермоқда «Ўзтемирлйўлйўловчи» компанияси матбуот хизмати.

Янги йил байрами муносабати билан йўловчиларни ташишни ташкил қилиш мақсадида Тошкент — Термиз — Тошкент йўналишида қўшимча қатновлар йўлга қўйилади ва қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади.

Хусусан, 17−19−21−24−26−28 декабрь кунлари ҳамда 2−4−7−9−11−14 январь кунлари 157-сонли Тошкент — Термиз йўналиши (Тошкент 21:42 — Термиз 11:41) йўналишида, 18−20−22−25−27−29 декабрь кунлари ва 3−5−8−10−12−15 январь кунлари 157-сонли Термиз — Тошкент йўналишида (Термиз 15:10 — Тошкент 05:42) қатновлар амалга оширилади.

Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин. Чипталарни электрон тарзда ушбу ҳавола орқали харид қилиш ҳам мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 11 декабрдан бошлаб Андижон вилоятидан Хива, Термиз ва Қўнғиротга, 18 декабрдан Тошкент — Урганч — Тошкент йўналишида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилиши хабар қилинганди.