Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида ҳонадонда газ чақнаши оқибатида бир нафар фуқаро вафод этди, дея хабар бермоқда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати.

Олиб борилган ўрганиш давомида аниқланишича, 12 декабрь куни соат 15:24 да шаҳарнинг А.Навоий мавзесида яшович фуқаро Д.Н. уйидаги газни текшириб кўриш мақсадида гугурт чаққан пайтда газ ва ҳаво аралашмаси натижасида портлаш содир бўлган. Оқибатда Д.Н. ходиса жойида вафот этган.

У билан бирга бўлган укаси фуқаро Б.Н. танасининг турли жойларидан куйиш жарохати билан Қўқон шаҳар тиббиёт марказига жойлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан хозирда Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари орлиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда бир оиланинг уч нафар аъзоси, Хоразмда фуқаро ва унинг невараси, Бухоро вилоятида 5 кишилик оила, Тошкент вилоятида эр-хотин ва уларнинг 3 ойлик чақалоғи, Наманганда қайнона, келин ва набира, Фарғонада эр-хотин, Қашқадарёда 17 ёшли қиз, Хоразмда ижарада турган икки йигит, Жиззахда қария аёл ва унинг икки набираси ҳамда Бухорода 2-синф ўқувчиси ис газидан ҳалок бўлганди.