4 октябрь куни Австриянинг Дикс шаҳри яқинида бортида икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам бўлган ўқув самолёти ҳалокатга учради, дея хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Ўзбекистоннинг мамлакатдаги элчихонаси ҳодисадаги икки фуқаро Словениядаги Aviation Career Center авиамактабининг талабалари — 21 ёшли K.Н. ва A.Х. бўлганини билдирди. Ҳозирда улар Каринтия федерал ери клиникаларида даволанмоқда.

Ўзбекистон дипломатлари йигитлар билан боғланган. Шифокорларнинг хабар беришича, уларга зарур ёрдам кўрсатилмоқда. Шунингдек, элчихона Каринтия ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, тиббиёт муассасалари маъмурияти ва бошқа тегишли ташкилотлар билан алоқа ўрнатган ва вазиятни назоратга олган, дейилади хабарда.