Жаҳон

Қозоғистон нефтни Озарбайжон орқали ташиш ҳақидаги хабарларни рад этади
15 август 2022, 13:27

Қозоғистон нефтни Озарбайжон орқали ташиш ҳақидаги хабарларни рад этади

Қозоғистон энергетика вазири Болат Акчулаков Қозоғистоннинг куздан бошлаб Баку-Тбилиси-Жайҳан йўналиши бўйича нефть ташиш нияти ҳақидаги маълумотни рад этди. Аввалроқ Reuters Қозоғистон ҳукумати нефтнинг бир қисмини Россияни четлаб ўтиб экспорт қилмоқчи экани ҳақида хабар берган эди.

Еревандаги портлаш оқибатида камида 6 киши ҳалок бўлди
15 август 2022, 11:18

Еревандаги портлаш оқибатида камида 6 киши ҳалок бўлди

Якшанба куни Еревандаги «Сурмалу» савдо мажмуасида йирик портлаш юз берди. Бунинг оқибатида камида 6 киши ҳалок бўлди. Яна 60 дан ортиқ киши жароҳатлангани айтилмоқда, 17 киши эса бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

Reuters: Қозоғистон нефтнинг бир қисмини Россияни четлаб ўтиб ташиш ниятида
12 август 2022, 23:44

Reuters: Қозоғистон нефтнинг бир қисмини Россияни четлаб ўтиб ташиш ниятида

Қозоғистон ўз нефтининг бир қисмини Россия ўз қувурларини ёпиб қўйиш билан таҳдид қилгани боис муқобил йўллар орқали сотишни режалаштирмоқда, дея хабар қилди Reuters. Бунинг учун Озарбайжоннинг энг йирик нефть қувуридан фойдаланишни ҳам кўзламоқда.

Япония ҳукумати истеъфога чиқди
10 август 2022, 15:18

Япония ҳукумати истеъфога чиқди

Япониянинг амалдаги бош вазири Фумио Кисиданинг Вазирлар Маҳкамаси тўлиқ таркиб билан истеъфога чиқди. Истеъфо Япония ҳукуматида бўлиши кутилаётган ўзгаришлар фонида юз берди.

Тайван Нэнси Пелосини қабул қилди. Хитой эса орол атрофида ҳарбий машқлар ўтказишни режалаштирмоқда
3 август 2022, 19:30

Тайван Нэнси Пелосини қабул қилди. Хитой эса орол атрофида ҳарбий машқлар ўтказишни режалаштирмоқда

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси Хитой ҳукуматининг огоҳлантиришларига қарамай, Тайванга келди. Хитой ТИВ норози бўлиб: «АҚШ хавфли йўлдан узоққа бормаслиги керак», дея маълум қилди. ХХР армияси орол атрофида ҳарбий машғулотлар ўтказишни режалаштирмоқда.

АҚШ Афғонистонда «Ал-Қоида» етакчисининг йўқ қилинганини эълон қилди
2 август 2022, 14:40

АҚШ Афғонистонда «Ал-Қоида» етакчисининг йўқ қилинганини эълон қилди

АҚШ президенти Жо Байден «Ал-Қоида» етакчиси Айман аз-Завоҳирий Афғонистон пойтахти Кобулда ўтказилган аксилтеррор операцияси чоғида ўлдирилганини маълум қилди. Шу билан бирга, унинг оила аъзолари жабрланмаган, тинч аҳоли орасида қурбонлар йўқ.

Иқлим ўзгариши: фактлар, асослар ва далиллар
1 август 2022, 20:00

Иқлим ўзгариши: фактлар, асослар ва далиллар

Иқлим ўзгариши муаммоси йилдан-йилга долзарблашиб бормоқда. Нима сабабга кўра иқлим бунчалик инжиқ бўлиб қолди? Бу ҳолатни ўзгартириш учун биз нима қилишимиз лозим? Бизни келажакда нималар кутмоқда? «Газета.uz» ушбу мақолада барчамизни қийнаётган саволларга жавоб беради.

WSJ: Украинада уруш бошланганидан кейин Қозоғистон янги иттифоқчилар қидира бошлади ва мудофаа бюджетини оширди
27 июл 2022, 21:53

WSJ: Украинада уруш бошланганидан кейин Қозоғистон янги иттифоқчилар қидира бошлади ва мудофаа бюджетини оширди

Қозоғистон Россия билан муносабатларини қайта кўриб чиқишга қарор қилди ҳамда АҚШ, Туркия ва Хитой тимсолида иттифоқчи қидира бошлади, деб ёзади WSJ. Мамлакат савдо йўлларини диверсификация қилишга тушди, мудофаа бюджетини оширди ва Туркия билан жанговар дронларни ишлаб чиқаришга келишиб олди.

Буюк Британия Алишер Усмоновнинг икки жиянига қарши санкциялар жорий қилди
27 июл 2022, 18:33

Буюк Британия Алишер Усмоновнинг икки жиянига қарши санкциялар жорий қилди

Алишер Усмоновнинг жиянлари Буюк Британия санкциялари рўйхатига киритилди. Британия ҳукумати маълумотларига кўра, улар Лондоннинг иккита элит ҳудудида уйларга эга. Уларнинг активлари музлатилган.

«Миллионлаб афғонлар ҳали ҳам толиблар ваъдаларини бажаришларини кутишмоқда» — ЕИ
27 июл 2022, 11:37

«Миллионлаб афғонлар ҳали ҳам толиблар ваъдаларини бажаришларини кутишмоқда» — ЕИ

«Толибон»га Афғонистонда инклюзив сиёсий жараённи бошлаш учун ҳали ҳам кеч эмас, деди Евроиттифоқ махсус вакили Томас Никлассон. У аксарият афғонлар қарорлар қабул қилиш жараёнидан четда қолганини таъкидлаб, инсон ҳуқуқларининг поймол этилиши ва қўрқувга асосланган жамият қуриш хавфи ҳақида гапирди.

Ўзбекистон мобил интернет нархи арзон бўлган 20 та давлат қаторига кирди
25 июл 2022, 12:13

Ўзбекистон мобил интернет нархи арзон бўлган 20 та давлат қаторига кирди

Ўзбекистон мобиль интернет нархининг арзонлиги бўйича дунёда 15-ўринга чиқди. Мамлакатда 1 ГБ мобил интернетнинг ўртача нархи йил давомида деярли 40 фоизга, уч йил ичида эса қарийб 9 мартага арзонлашган.

ЖССТ маймунчечак тарқалишини халқаро фавқулодда ҳолат деб эълон қилди
24 июл 2022, 12:46

ЖССТ маймунчечак тарқалишини халқаро фавқулодда ҳолат деб эълон қилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари маймунчечакни глобал фавқулодда ҳолат деб эълон қилди. Дунёда аллақачон 16 мингдан ортиқ касалликка чалиниш ҳолатлари аниқланган ва Европага чечак тарқалиши катта таҳдид солмоқда.

Украина, Туркия, Россия ва БМТ дон бўйича битимни имзолади
22 июл 2022, 23:24

Украина, Туркия, Россия ва БМТ дон бўйича битимни имзолади

Истанбулда Украина, Туркия, Россия ва БМТ ўртасида украин донини денгиз орқали экспорт қилиш бўйича битим имзоланди. «Бу бутун дунёдаги миллионлаб одамлар учун озиқ-овқат танқислиги фалокатининг олдини олишга ёрдам беради. Бу умид маёғидир», — деди БМТ бош котиби Антониу Гутерриш.

Ҳиндистон тарихида иккинчи марта аёл киши президент бўлди
22 июл 2022, 18:07

Ҳиндистон тарихида иккинчи марта аёл киши президент бўлди

Драупади Мурму 64,03% овоз билан Ҳиндистон президенти этиб сайланди. У Пратибха Патилдан кейин мамлакат тарихидаги иккинчи аёл президент бўлди.

Шри-Ланка парламенти янги президентни сайлади
20 июл 2022, 20:16

Шри-Ланка парламенти янги президентни сайлади

Шри-Ланканинг янги президенти этиб собиқ бош вазир Ранил Викрамасингхе сайланди. У 134 та, рақиби эса 82 та овоз олди.

Марбург вируси хавфлими? У қандай касаллик?
20 июл 2022, 20:00

Марбург вируси хавфлими? У қандай касаллик?

ЖССТ Ганада икки киши Марбург вируси аломатлари сабабли вафот этганини маълум қилди. Бу янги касаллик эмас. Уни кўпинча Эбола вирусининг «қариндоши» деб аташади. Аммо у қаердан пайдо бўлди? У хавфлими? «Газета.uz» ушбу саволларга жавоб беради.

Зеленский бош прокурор ва хавфсизлик хизмати бошлиғини ишдан бўшатди
18 июл 2022, 11:18

Зеленский бош прокурор ва хавфсизлик хизмати бошлиғини ишдан бўшатди

Украина президенти бош прокурор Ирина Венедиктова ва хавфсизлик хизмати раҳбари Иван Бакановни ишдан бўшатди. У бу қарорни миллий хавфсизлик асосларига қарши кўплаб жиноятлар, шунингдек, Украина ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва Россия махсус хизматлари ўртасидаги алоқалар билан изоҳлади.

Ўзбекистон шахмат тарихида илк бор дунё рейтингида ТОП-20 га кирди
17 июл 2022, 17:40

Ўзбекистон шахмат тарихида илк бор дунё рейтингида ТОП-20 га кирди

Жаҳон шахмат рейтингида ўзбекистон илк бор кучли йигирматаликка кирди. Биринчи учта ўринни АҚШ, Россия, Хитой эгаллаб турибди. Марказий Осиё давлатларидан Қозоғистон — 37, Қирғизистон — 76, Тожикистон — 85, Туркманистон — 116 — ўринда бормоқда.

Қозоғистон Россия бозорини тарк этган компанияларни жалб қилмоқчи
14 июл 2022, 13:13

Қозоғистон Россия бозорини тарк этган компанияларни жалб қилмоқчи

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Россияда ўз фаолиятини тўхтатган ёки ушбу бозорни бутунлай тарк этган йирик хорижий компанияларнинг Қозоғистонга кўчиб ўтиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича топшириқ берди.

Қирғизистонда мактаб директори лавозимида ишлаш муддати чекланди
14 июл 2022, 10:29

Қирғизистонда мактаб директори лавозимида ишлаш муддати чекланди

Қирғизистон президенти давлат ва муниципал мактаблари директорларини танлов асосида ишга қабул қилишни жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Мактаб директорлари 5 йил муддатга тайинланади, шундан сўнг улар яна рақобатлашиши керак бўлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг