Ҳиндистондаги президентлик сайловларида Миллий демократик альянсдан номзод, 64 ёшли Драупади Мурму 64,03% овоз билан ғалаба қозонди. Бу ҳақда The Indian Express нашри хабар берди. Сайланган президент 25 июль куни қасамёд қабул қилади.

Нашрнинг ёзишича, Драупади Мурму Ҳиндистон президенти лавозимини эгаллаган биринчи Адиваси (Ҳиндистоннинг абориген халқи) ва 2007−2012 йилларда ушбу лавозимни эгаллаган Пратибха Патилдан кейин иккинчи аёл киши бўлди.

Ҳиндистон президенти вакиллик функцияларини бажаради, ҳукумат қарорларини эса бош вазир қабул қилади. Ҳукуматни айни дамда Нарендра Моди бошқармоқда, у мамлакатнинг янги президентини «умид чироғи» деб атади.