Шри-Ланка парламенти 20 июль куни мамлакатнинг собиқ бош вазири Ранил Викрамасингени янги президент этиб сайлади, деб хабар берди Deutsche Welle.

У 15 июль куни собиқ президент Готабая Ражапакса тартибсизликлар туфайли мамлакатни тарк этганидан бери давлат раҳбари вазифасини бажариб келаётган эди.

Ранил Викрамасингхе 134 та, унинг энг яқин рақиби Дулла Аллахаперума эса 82 та овоз олди. Эътиборлиси, собиқ президент партияси янги давлат раҳбарини қўллаб-қувватлаган.

Сайланган президент парламент олдида сўзга чиқиб, рақибни «мамлакатни инқироздан олиб чиқиш учун» биргаликда ҳаракат қилишга чақирди. Биринчи навбатда Халқаро Валюта Жамғармаси билан молиявий ёрдам бўйича музокаралар олиб бориш керак