Грузия Конституциявий суди президент Саломе Зурабишвили ҳукумат розилигисиз хорижга чиқиб, мамлакат конституциясини бузганини тан олди ва унга импичмент жараёнини бошлашга рухсат берди. Суд қарори парламент томонидан тасдиқланиши керак, бироқ ҳукмрон партия етарли овозга эга бўлмаслиги мумкин.
АҚШ президенти Жо Байден Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳини бутунлай йўқ қилиш кераклигини, аммо Ғазо секторининг Исроил томонидан босиб олиниши, унинг фикрича, «катта хато» бўлишини ҳамда Фаластин давлатини яратиш йўлларини излаш лозимлигини маълум қилди.
Эроннинг Исфаҳон шаҳрида Мусулмон Нобели — Мустафо (с.а.в.) мукофотини топшириш маросими бўлди. Лауреатларнинг ҳар бирига 500 минг доллардан бериладиган ушбу мукофотга Ислом оламидаги энг яхши тадқиқотчи ва олимлар лойиқ кўрилади. «Газета.uz» мухбири тақдирлаш маросимидан репортаж тайёрлади.
Исроил Ташқи ишлар вазирлиги ҲАМАС ҳужумлари оқибатида 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани, 4 киши бедарак йўқолганини маълум қилди. Уруш туфайли Исроилда жами 148 нафар чет эл фуқароси ҳалок бўлган, 143 киши бедарак йўқолган.
БМТ тинчликпарвар кучларининг Ливандаги штаб-квартираси ўққа тутилди, Исроил ҳукумати Ғазо сектори билан чегарадош шаҳарлардан тинч аҳолини эвакуация қилиш ишларини деярли якунлади, Ғазо секторида қуруқликдаги операция бошланса, Эрон вазиятга аралашиши мумкин.
Антарктидаги шельф музликлари сўнгги 25 йил ичида 40 фоиз ҳажмини йўқотди ва уларнинг қарийб ярмида «қайта тикланиш аломатлари йўқ». Тадқиқотчилар буни иқлим инқирозининг натижаси деб ҳисобламоқда.
2021 йилдан 2023 йилгача АҚШ ҳукумати томонидан «алоҳида қизиқиш уйғотувчи шахслар» сифатида таснифланган ўн минглаб муҳожирлар Мексика орқали АҚШга ноқонуний киришга ҳаракат қилишган. Қўлга олинганларнинг 13 мингдан ортиғи Ўзбекистон фуқароларидир.
Россиянинг Саранск шаҳрида гиёҳванд модда савдосида гумонланган 55 ёшли ўзбекистонлик эркак қўлга олинди. У кўп йиллар аввал Ўзбекистон ички ишлар органларида ишлаган ва 2005 йилда ишдан бўшаганидан сўнг оиласи билан Россияга кўчиб кетган.
Қирғизистон Россия билан бирлашган ҲҲМ тизимини яратиш бўйича келишув имзолади. Ҳужжат «ҳар икки давлат ҳаво ҳудудининг ишончли ҳимоясини таъминлайди» ва «Қирғизистоннинг РФ билан стратегик муносабатларни мустаҳкамлашга содиқлигини тасдиқлайди», — дея таъкидлади Садир Жапаров матбуот хизмати.
Нидерландия Yango такси хизматини (Россиянинг «Яндекс» компаниясига тегишли) РФ махсус хизматлари унинг ёрдамида европалик фойдаланувчилар маълумотларини йиғиши мумкинлиги борасидаги хавотирлар сабаб текширишни бошлади. Компания регулятор билан ҳамкорлик ва ЕИ талабларига риоя қилаётгани билдирди.
Исроил ҲАМАС ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган хорижликлар бўйича маълумот берди, Ғазо секторида электр энергияси ишлаб чиқариш учун ёқилғи тугагани сабабли ҳудуддаги ягона электр станцияси фаолиятини тўхтатди. Ҳудуддаги шифохоналарда антибиотиклар, ёқилғи ва бошқа керакли буюмлар тугаб қолган.
Афғонистонда узунлиги 280 км, эни 100 метр бўлиши кутилаётган Қўштепа канали қурилишининг 2-босқичига старт берилди. «Толибон» вакиллари канал қурилиши бўйича Ўзбекистондан ташвишланмасликни сўради.
2025 йилдан Швеция пойтахти Стокгольм марказига бензин ва дизель ёнилғисида юрадиган автомобилларнинг кириши тақиқланади. Шаҳар расмийлари бу қарорни ҳаво сифатини яхшилаш ва транспорт шовқинини камайтириш мақсадида қабул қилди.
ҲАМАСнинг икки етакчиси ҳалок бўлди, Эрон Исроилнинг ҳарбий ва разведка соҳасидаги «тузатиб бўлмас мағлубиятини» олқишлади, БМТ комиссияси ҲАМАС ва Исроилнинг ҳаракатларини қораламоқда, ОАВ Исроил электр ва сув етказиб беришни тўхтатган минтақада гуманитар фалокат юз бераётгани ҳақида ёзмоқда.
Исроил ҲАМАС гуруҳининг ҳаракатларига жавобан Ғазо секторини «тўлиқ блокада» қилишга буйруқ берди. Фаластин ССВ беморлар кўпайиб кетган касалхоналарга шошилинч тиббий ёрдам таъминотини етказиб бериш учун хавфсиз йўлак очишга чақирмоқда.
Исроилда қурбонлар сони 700 нафардан ошди, 2200 дан ортиқ одам жароҳатланган. Ғазо секторида эса камида 413 нафар фаластинлик ҳалок бўлди, 2300 киши яраланган. ОАВ Эрон ҲАМАСга ёрдам бергани ҳақида ёзди, Эроннинг ўзи эса буни рад этди.
2023 йилги иқтисод бўйича Нобель мукофоти аёлларнинг меҳнат бозоридаги ўрни ва самаралари борасида тадқиқот ўтказган Гарвард университети иқстисодчиси Клаудия Голдинга берилди.
Австриянинг Дикс шаҳри яқинида бортида икки нафар ўзбекистонлик талаба бўлган ўқув самолёти ҳалокатга учради. Ўзбекистон элчихонаси уларнинг саломатлиги хавф остида эмаслигини билдирди ва вазиятни назоратга олди.
Шанба куни Афғонистоннинг ғарбий ҳудудларида содир бўлган 6,3 магнитудали зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони икки мингдан ошди. Ўзбекистон ТИВ зилзила қурбонларининг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.
Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳи Исроилга қарши минглаб ракеталарни учирди. Камида 40 киши ҳалок бўлди, 700 дан ортиқ киши яраланди, мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Исроил бош вазири бўлаётган воқеаларни уруш деб атади. Исроил ҳам Ғазога зарбалар беришни бошлади. Асосий маълумотлар.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг