«фвв» тегли мақолалар


Ўзбекистон аэропортларидаги шифокор ва қутқарувчилар Беларусда авиатиббиёт ва қутқарув ишлари бўйича ўқитилди
25 апрель 2024, 19:40

Ўзбекистон аэропортларидаги шифокор ва қутқарувчилар Беларусда авиатиббиёт ва қутқарув ишлари бўйича ўқитилди

Ўзбекистон аэропортларининг 21 нафар шифокор ва қутқарувчилар гуруҳи Беларусда авиация тиббиёти ва авария-қутқарув ва қидирув-қутқарув ишлари бўйича тренингда қатнашди. Улар учун ўқув майдонлари ва тиббий симуляция марказида машғулотлар ташкил этилди.

Тошкентда қутқарувчилар темир панжарага оёғи тиқилиб қолган йигитга ёрдам берди
26 март 2024, 12:42 1

Тошкентда қутқарувчилар темир панжарага оёғи тиқилиб қолган йигитга ёрдам берди

Қутқарувчилар кечаси Тошкент кўчаларидан бирида оёғи ариқ устидаги темир панжарага тиқилиб қолган йигитга ёрдам берди. Шунга ўхшаш ҳолатлар доимий равишда содир бўлади.

Тошкент вилоятидаги фабрика қурилишида жароҳатланган ва ҳалок бўлганларнинг барчаси Ҳиндистон фуқароларидир — ФВВ
20 феврал 2024, 14:20 1

Тошкент вилоятидаги фабрика қурилишида жароҳатланган ва ҳалок бўлганларнинг барчаси Ҳиндистон фуқароларидир — ФВВ

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, ОКМК мисни бойитиш фабрикаси қурилиш майдончасида темир конструкцияларнинг қулаши оқибатида 3 ишчи ҳалок бўлди, 29 киши жароҳатланди, уларнинг барчаси Ҳиндистон фуқаролари ҳисобланади.

ФВВ Ўзбекистон аҳолисини томдан тушиши мумкин бўлган қор ва музлардан эҳтиёт бўлишга чақирди
17 феврал 2024, 15:14

ФВВ Ўзбекистон аҳолисини томдан тушиши мумкин бўлган қор ва музлардан эҳтиёт бўлишга чақирди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ўзбекистон фуқароларини қорли ва совуқ кунларда кўчада эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишга, бинолар томидан тушиши мумкин бўлган қор ва музлардан эҳтиёт бўлишга чақирди.

Қамчиқ довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди
8 феврал 2024, 05:42

Қамчиқ довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди

Қалин қор ёққани сабабли 8 февраль куни Қамчиқ довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Ҳудуд махсус техникалар ёрдамида қордан тозаланмоқда (видео).

Тошкентда ичида қурилиш материаллари бўлган контейнер ёниб кетди
17 январ 2024, 19:58

Тошкентда ичида қурилиш материаллари бўлган контейнер ёниб кетди

Пойтахтнинг Бектемир туманида ичида қурилиш материаллари бўлган контейнерда ёнғин содир бўлди. Uzum Market маркетплейси компания омбори ёнаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди — ёнғин қўшни ҳовлида содир бўлган.

Портлаш хавфи юқори кимёвий моддаларни сақлаш талабларини энди ФВВ назорат қилади
7 ноябр 2023, 11:58

Портлаш хавфи юқори кимёвий моддаларни сақлаш талабларини энди ФВВ назорат қилади

Президент қарори билан Фавқулодда вазиятлар вазирлигига портлаш хавфи юқори кимёвий моддаларни сақлаш талабларини назорат қилиш вазифаси юкланди.

Тошкентдаги ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин содир бўлди
3 ноябр 2023, 12:36

Тошкентдаги ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин содир бўлди

Пойтахтнинг Яшнобод туманидаги ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин рўй берди. Уни ўчиришга 1 соатдан ортиқ вақт сарфланди. Ҳодиса оқибатида фуқаролар жароҳат олгани ва ҳалок бўлгани тўғрисида хабар келиб тушмади, дейилади ФВВ хабарида.

Ўзбекистон ФВВ раҳбари ўринбосари Тошкент ФВБ бошлиғи этиб тайинланди
18 октябр 2023, 22:18

Ўзбекистон ФВВ раҳбари ўринбосари Тошкент ФВБ бошлиғи этиб тайинланди

Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган Мухтар Мухитдинов Тошкент Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи бўлди.

2022 йилда табиий ва техноген офатлар туфайли 287 киши вафот этган — ФВВ
29 сентябрь 2023, 10:36

2022 йилда табиий ва техноген офатлар туфайли 287 киши вафот этган — ФВВ

ФВВ маълумотларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистонда 131 та табиий ва техноген хусусиятдаги фавқулодда вазиятлар содир бўлган. Уларда 287 киши вафот этган бўлса, 300 га яқин фуқаро жароҳатланган. Ҳодисаларнинг асосий қисмини ёнғинлар ташкил этган.

Сергелидаги ёнғинни ўчиришга 8 соатдан кўпроқ вақт кетди
28 сентябрь 2023, 16:05

Сергелидаги ёнғинни ўчиришга 8 соатдан кўпроқ вақт кетди

Ўт ўчирувчилар Тошкент шаҳри Сергели туманидаги кучли портлаш содир бўлган омборхонадаги ёнғинни 8 соат давомида ўчирди. ФВВ ва бошқа тегишли ташкилотлардан жами 210 та техника ва 2000 дан ортиқ шахсий таркиб жалб қилинди, деб хабар қилди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Қобул Бердиев ФВВ академияси раҳбари лавозимини тарк этди
8 сентябрь 2023, 14:42

Қобул Бердиев ФВВ академияси раҳбари лавозимини тарк этди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси раҳбари Қобул Бердиев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу лавозимни Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Равшан Хайдаров эгаллади.

ФВВнинг ёнғин назорати органларига қўшимча ваколатлар берилди
5 август 2023, 14:28

ФВВнинг ёнғин назорати органларига қўшимча ваколатлар берилди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ФВВ давлат ёнғин назорати органларига объектларда бир йилда кўпи билан бир мартадан текширув ўтказиш ваколати берилди. Шунингдек, 50 нафардан кўп одам тўпланадиган объектларда ҳар чоракда камида бир маротаба мониторинг ва профилактика тадбирлари ўтказилади.

Тошкент шаҳридаги 50-мактабда ёнғин содир бўлди
2 август 2023, 13:35

Тошкент шаҳридаги 50-мактабда ёнғин содир бўлди

Тошкент шаҳри марказидаги 50-мактабда ёнғин содир бўлди. Унинг майдони 10 квадрат метрни ташкил этди. Қурбонлар йўқ, деб хабар берди ФВВ.

Нукусда ФВВ ходимлари девор орасига тиқилиб қолган мушукни қутқариб олди
18 июл 2023, 14:23

Нукусда ФВВ ходимлари девор орасига тиқилиб қолган мушукни қутқариб олди

Нукусда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари уй деворлари орасига тиқилиб қолган мушукни чиқариб олди.

Андижонда дарёда чўкиб кетган 12 ёшли бола олти кундан бери қидирилмоқда
19 июн 2023, 11:55

Андижонда дарёда чўкиб кетган 12 ёшли бола олти кундан бери қидирилмоқда

13 июнь куни Олтинкўл туманидаги Қорадарёга 13 ва 12 яшар қариндош болалар чўкиб кетди. Улардан бирининг жасади топилган. Болаларнинг яқинларига кўра, воқеа улар балиқ тутишга борганида содир бўлган. Олти кундан буён 12 яшар бола қидирилмоқда.

Тошкентда 2 ёшли қизалоқ қулаган девор остида қолди
15 июн 2023, 16:40

Тошкентда 2 ёшли қизалоқ қулаган девор остида қолди

Мирзо Улуғбек туманидаги хонадонларнинг бирида қурилиш вақтида уйнинг бир қисми қулаб тушди, оқибатда икки яшар қизалоқ девор остида қолди. ФВВ ходимлари қизни қутқариб, шифокорга топширган.

Тошкентдаги маҳаллалардан бирини сув босди — фото
5 июн 2023, 09:26

Тошкентдаги маҳаллалардан бирини сув босди — фото

Сергели туманининг «Жунариқ» маҳалласидаги 9 та хонадонни сув босди. Тошқин Жун ва Салар каналига тўлиқ сув очилгани боис юзага келган. Ҳолат бартараф этилди, ҳодиса оқибатида жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар йўқ, дейилади хабарда.

Қашқадарёда Damas дарага ағдарилиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
4 июн 2023, 19:16

Қашқадарёда Damas дарага ағдарилиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

Қамаши туманида Damas дарага ағдарилиб кетиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, яна 3 киши жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди. Воқеага ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши сабаб бўлган.

Сурхондарёдаги савдо дўконида ёнғин содир бўлди
31 май 2023, 12:35

Сурхондарёдаги савдо дўконида ёнғин содир бўлди

31 май куни тонгда Шўрчи туманидаги 2 қаватли аралаш моллар савдо дўконида ёнғин содир бўлди. Унинг оқибатида бинонинг 2-қавати ёниб зарарланди. Ёнғин сабаби аниқланмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг