Ёзёвон туманида хандақ қазиётган ишчини тупроқ босиб қолди. Фуқарога ФВБ ходимлари ёрдам кўрсатди. Воқеага ишчининг хавфсизлик қоидаларига риоя қилмагани сабаб бўлгани айтилмоқда.
Фарғона шаҳрида таъмирланаётган уйнинг томи қулаб тушиб, икки ишчини босиб қолди. Улар ФВБ қутқарувчилари томонидан чиқариб олинди ва шифохона жойлаштирилди.
Кармана туманидаги 3 қаватли қурилиш моллари дўконида ёнғин чиқди. Уни ўчиришга 14 та қутқарув экипажи жалб қилиниб, ёнғин қарийб 3 соатда бартараф этилди.
Қамчиқ довонида юк машинаси ва учта енгил автомобиль тўқнашди. Оқибатда юк машинаси ёниб кетди, дастлабки маълумотларга кўра, 6 киши жароҳатланди.
Шайхонтохур туманидаги пластмасса махсулотларини сақлаш омборида ёнғин содир бўлди. Уни ўчиришга 7 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилди. ФВВ воқеа оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаганини билдирди.
Қамчиқ довонида калава ип ортилган IVECO русумли юк машинаси кабина қисмида ёнғин содир бўлди. Ҳодисада ҳеч ким жабрланмади.
Ўзбекистонда яқин кунларда яна зилзила кузатилиши ҳақида тарқалган хабарлар асоссиз. Сейсмология институти ходими Қаҳарбай Абдуллабеков бир ҳудудда бўлган зилзила иккинчисини келтириб чиқармаслиги, фақат унинг ортидан айрим афтершоклар кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари Паркент тумани Қизилтоғ шаҳарчаси атрофидаги адирликларда кучли ёмғир сабаб қолиб кетган фуқароларни хавфсиз жойга олиб тушди.
18 кун давомида Туркиядаги зилзилалар оқибатларини бартараф этишда кўмаклашган, 18 нафар тирик инсонни қутқарган ва 200 га яқин жасадни олиб чиққан ФВВ қутқарувчилари Тошкентга қайтди. «Газета.uz» аэропортда улар билан суҳбатлашиб, кўрган-кечирганлари ва қутқарув ишлари ҳақида сўради (видео).
Ўзбекистонлик ФВВ ходимлари қутқарув ишларини олиб бораётган Туркиянинг Ҳатай вилоятида янги зилзилалар қайд этилди. Вазирлик матбуот котибининг «Газета.uz»га маълум қилишича, мутахассисларга зарар етмаган. Вайронгарчилик жойларида ишлар давом этмоқда.
Бир кун аввал ёпилган Қамчиқ довони бўйлаб автотранспортлар ҳаракати тикланди. Ўтган кун давомида айрим ҳудудларда қор массалари эриши кузатилди. Бундан ташқари, қор кўчкиларини мажбурий тушириш ишлари амалга оширилди.
Туркиянинг Ҳатай ва Антакия ҳудудларида ўтаётган қутқарув ишларида ўзбекистонлик ФВВ ходимлари яна 2 кишини вайроналар орасидан тирик ҳолда олиб чиқди. Уларга Мексика ва Туркия қутқарувчилари ҳамроҳлик қилди.
Туркияга кетган Ўзбекистон ФВВ ходимлари қутқарув ишлари бошлангандан буён 13 нафар жароҳатланган ва 38 нафар ҳалок бўлганларни вайроналар остидан олиб чиқди. Жараён давом этмоқда.
Туркияга кетган ўзбекистонлик ФВВ ходимлари тонггача вайроналар остидан 21 кишини чиқариб олди. Уларнинг 12 нафари вафот этган. Қолганлари турли тан жароҳатлари олган.
ФВВ Ўзбекистон ва унга чегарадош ҳудудларда магнитудаси 5 дан юқори бўлган зилзилалар даракчилари аниқланмагани ҳамда кучли зилзилалар содир бўлиш эҳтимоли мавжуд эмаслигини маълум қилди.
ФВВ Андижон тумандаги учта хонадонда портлаш содир бўлганини инкор этиб, фақат хонадонларнинг бирида ёнғин келиб чиққанини маълум қилди. Бунинг оқибатида уйнинг 50 кв. метр майдонига зарар етган, жароҳатланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ўзбекистон бўйлаб ариқ, дарё, кўл, ҳаттоки шаршаралар музлаши кузатилди. ФВВ муз қопламалари қалин бўлмагани учун ёрилиш эҳтимоли юқори эканини билдириб, фуқароларни кўл устидаги музларда учмасликка чақирди.
Сергели туманидан ўтган «Қипчоқ» каналига Cobalt тушиб кетди. Машина ФВВ қутқарувчилари томонидан олиб чиқилди.
Расмийлар аҳолига музлар эриб тушиши ва дарахт шохларининг қулашидан эҳтиёт бўлишни, ҳушёрлик учун кўчада қулоқчин тақиб юрмасликни, аҳоли турар жойларига киришда транспорт воситаларининг тезлигини камайтиришни тавсия қилди.
Ғиждувон туманидаги савдо мажмуасида ёнғин келиб чиқди. 8 та қутқарув экипажи 2,5 соат давомида ёнғинни ўчирди. Ҳодиса оқибатида мажмуанинг 250 квадрат метр майдони ёнди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг