Қалин қор ёққани сабабли 8 февраль куни соат 00:50 дан А-373 халқаро автомобиль йўлининг Қамчиқ довони қисми автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди, деб хабар берди ФВВ.

Қайд этилишича, вазирлик раҳбарлигида тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан вазият оқибатларини бартараф этиш борасида профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, довон йўлини махсус техникалар ёрдамида қордан тозалаш чораси кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзгидромет 7−8 февраль кунлари Қамчиқ довонида қор ёғиши, вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик ва туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши мумкинлиги ҳақида хабар берганди.