Чоршанба куни ижтимоий тармоқларда Тошкент марказидаги 50-мактабда содир бўлган ёнғин акс этган видео тарқалди.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати уларга соат 11:43 да мактабнинг иккинчи қаватида ёнғин чиққани ҳақида хабар келиб тушганини маълум қилди.

Воқеа жойига соат 11:49 да иккита ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган. Ёнғин соат 11:52 да ўраб олинган ва соат 12:00 да тўлиқ ўчирилган, дейилади хабарда.

Ёнғин майдони 10 квадрат метрни ташкил этди, ички жиҳозлар ёниб зарарланган. Қурбонлар йўқ, деб хабар берди ФВВ.

Ёнғин сабаблари ва зарар миқдори аниқланмоқда.