Сешанба куни соат 07:35 да Қорақалпоғистон Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Нукус шаҳрида яшовчи фуқародан мушук уй деворлари орасида қолиб кетгани ҳақида қўнғироқ келиб тушди, деб хабар қилди Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Қўнғироқ қилган шахс жониворга ўзи ёрдам бера олмаганини айтиб, ёрдам сўраган.

Воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар девор ғиштларини тешиб, мушукни у ердан олиб чиқди.