Полковник Мухтар Яшнарович Мухитдинов Тошкент Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди, дея хабар қилди Ўзбекистон ФВВ матбуот хизмати.

Бунгача у (май ойидан) фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Мухтар Мухитдинов 1973 йилда Тошкентда туғилган. 1996 йилда Тошкент давлат техника университетини, 2004 йилда Стратегик таҳлил ва прогнозлаш олий мактабини тамомлаган.

Аввалроқ вазирнинг маҳаллаларни ва кекса авлодни қўллаб-қувватлаш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.

Сентябрь ойида 2021 йил февраль ойидан буён Тошкент ФВБ бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Равшан Ҳайдаров ФВВ академиясига раҳбар этиб тайинланган эди.