Қобул Раимович Бердиев Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси раҳбари лавозимидан озод этилди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Ушбу лавозимни 2021 йил февраль ойидан буён Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган Равшан Хайдарович Хайдаров эгаллади.

равшан хайдаров, фвв, қобул бердиев
Равшан Хайдаров. Фото: ФВВ

Равшан Хайдаров фаолияти давомида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қошидаги Фуқаро муҳофазаси институтига, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига ва Тошкент вилояти ИИБга, Фавқулодда вазиятлар вазирлигига, Давлат божхона қўмитасига раҳбарлик қилган ва Сирдарё вилояти ҳокими бўлиб ишлаган.

Қобул Бердиев 2018 йилнинг май ойидан буён Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фуқаро муҳофазаси институтига, сўнгра академияга раҳбарлик қилган. Бунгача Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясини бошқарган (2017−2018). 2008−2017 йилларда Ўзбекистон мудофаа вазири, 2006−2008 йилларда эса Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбари лавозимларида ишлаган. Унинг қаерга тайинлангани ҳозирча эълон қилинмаган.