Бир гуруҳ фуқаролар Бўстонлиқ туманидаги тоққа дам олиш мақсадида чиқиб, улардан бири сойга тушиб кетди. ФВВ ходимлари уни қутқариб қолди ва пастга олиб тушди.
Чортоқ туманида бошқарувни йўқотиб, каналга тушиб кетган Nexia-2 ФВВ қутқарувчилари томонидан олиб чиқилди. Машина салонида икки киши бўлган.
Бухоро шаҳрида 7 қаватли уй қулаб тушгани ҳақида хабар тарқалганди. ФВВ ва Қурилиш вазирлиги буни рад этиб, аслида 7-қаватдаги 3 дона бетон плита тушиб кетганини маълум қилди. Бу ҳолатда ҳеч ким жароҳат олмаган.
ФФВ қутқарувчилари Тошкент вилоятидаги Хўжакент тоғларида 1700 метр баландликда аҳволи ёмонлашиб қолган сайёҳга ёрдам кўрсатди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқароларни Чимёнда қор кўчиши хавфидан огоҳлантирди. Эҳтиёт чораларини кўриш билан бирга «Диққат! Қор кўчкиси хавфи мавжуд» белгиси билан чекланган жойларга кирмасликни сўради.
Навоий вилояти Хатирчи туманида бир нечта дўконлар ёниб кетди. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида дўконларнинг 120 кв.м майдони зарарланган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Тошкентда 11 ёшли боланинг оёғи ариқ панжарасига қисилиб қолди. Шу каби ҳолат аввалроқ Сирдарёда ҳам кузатилганди. ФВВ яна бир марта ота-оналарни ўз фарзандларини назоратсиз қолдирмасликка чақирди.
Ёз мавсуми давомида 142 нафар фуқаро, шундан 51 нафари чўмилиш, 85 нафари эса эҳтиётсизлик оқибатида сувда чўкиб кетди, дея маълум қилди ФВВ. Чўкканларнинг 45,3 фоизини вояга етмаганлар ташкил этди.
Аҳолини фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун имзоланди. Ҳужжатда фавқулодда вазиятлар даражасига қараб ҳокимлар ёки ҳукумат томонидан амалга оширилиши белгиланди. Қолаверса, ФВ бўйича ахборотни яшириш, ўз вақтида тақдим этмаслик ёки ёлғон ахборот бериш тақиқланиши назарда тутилган.
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида бобо ва унинг тўрт набираси тоққа чиқиб, туша олмай қолишди. Чимён тоғ-қутқарув отряди мутахассислари уларга ёрдамга келишди.
ФВВнинг янгиланган маълумотларига кўра, Қозоғистонда содир бўлган ЙТҲда ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ. Ҳозирда Оқсув-Аюли касалхонасида жароҳатланган беш нафар ўзбекистонлик даволанмоқда.
Сенат фавқулодда вазиятларда аҳолини ва ҳудудларни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади. Ҳужжат билан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, чора-тадбирларни мувофиқлаштириш, унинг оқибатларини бартараф этиш, молиявий ва моддий ресурслар ажратиш тартиби белгилаб берилган.
Йил бошидан бери 65 киши сувга чўкиб, ҳалок бўлди, шунинг ярмини вояга етмаганлар ташкил этмоқда. Қолаверса, 12 киши сузиш вақтида, 26 киши эса эҳтиётсизлик оқибатида чўккан. ФВВ вакили «Газета.uz» га чўкиш ҳолатлари, сабаблари ва чўкаётганларни қандай қутқариш зарурлиги ҳақида сўзлаб берди (видео).
22 июнь куни эрталаб Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги Evos биносида ёнғин содир бўлди. Тахминан 40 дақиқадан сўнг ёнғин ўчирилди. ФВВ маълумотларига кўра, жароҳат олганлар ва қурбон бўлганлар йўқ.
Йил бошидан бери 3449 та ёнғин содир бўлиб, унда 82 киши жабрланган, 48 киши эса ҳалок бўлган. ФВВ ёз ойи бошланиши билан ёнғин билан боғлиқ вазият ҳам фаоллашганини қайд этди. Таъкидланишича, аксарият ёнғинларга кондиционер, музлатгич ва қуруқ ўтлар ёқилиши сабаб бўлмоқда.
Шанба куни эрта тонгда Бухоро вилоятидаги «Когон магистрал газ қувурлари» бошқармасида ёнғин содир бўлди. Олов 8 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та махсус техника ёрдамида 1,5 соатда бартараф этилди.
Жума куни Фарғона вилоятида кучли шамол эсиб, ёмғир ва дўл ёғди. Ноқулай об-ҳаво бино томларини учириб кетган. ФВВ кучли шамол оқибатлари бартараф этилаётганини маълум қилди.
Тошкентдан Қорақалпоғистонга 55 нафар йўловчини олиб кетаётган Yutong йўловчи автобуси Тўрткўл туманидан ўтган автомагистралда ёниб кетди. Воқеа тунда содир бўлган, тахминан ёнғинга электр симларининг қисқа туташуви сабаб бўлгани айтилмоқда.
Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида автобус ЙТҲга учраши оқибатида жабрланган 23 нафар ўзбекистонлик эвакуация қилинди. Вафот этган икки фуқаро жасади яшаш манзиллари — Бухоро ва Хоразм вилоятларига юборилди. Шанба куни жароҳат олганларнинг яна бири оламдан ўтди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сариосиё туманида селда оқиб кетган икки фуқаронинг жасади ва машина «Тўпаланг» дарёси ўзанидан топилганини маълум қилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг