4 июнь куни Қашқадарё вилояти Қамаши туманида Damas автомашинаси дарага ағдарилиши оқибатида 3 киши вафот этди, дея хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Ўша куни соат тахминан 07:20 атрофидаТуманнинг «Кон» қишлоғи ҳудуди — Майданак ва Қизилтепа йўналишининг 38 километрида ҳаракатланиб кетаётган Damas ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, дарага ағдарилиб кетган.

Оқибатда автомашинада бўлган 3 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган. Яна 3 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлар билан тумани шифохонасига юборилган.

Воқеа жойига вилоят ФВБ раҳбарияти бошчилигида қутқарувчилар, туман ҳокими ва тегишли ташкилот вакиллари етиб бориб, қутқарув ишларни амалга оширган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.