31 май куни соат 05:10 атрофида Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидаги «Боботоғ» маҳалласида жойлашган 2 қаватли аралаш моллар савдо дўконида ёнғин содир бўлди, дея хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Ёнғин оқибатида савдо дўкони 2-қаватининг 85 квадрат метр майдонида шифт қисми ёниб зарарланган. Ҳодиса жойига 4 та ёнғин-қутқарув экипажи 05:14 да етиб бориб, соат 05:19 да ўраб олинган ва 06:40 да ўчирилган.

Ёнғиндан савдо дўконининг 1-қавати ҳамда 200 квадрат метр майдони сақлаб қолинган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.